Ру Ўз O`z En

“Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш” мавзусида семинар ташкил этилди

24 Ноябрь 2021 1475

Бугун, 24 ноябрь куни Давлат бошқаруви академияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Коррупцияга қарши ички назорат (“комплаенс-назорат”) тизимини жорий этиш” мавзусидаги семинар ташкил этилди.

Кўргазмали тақдимот шаклида ташкил этилган семинарда "Ўзагроинспекция"нинг Коррупцияга қарши курашиш бўлими бош инспектори А. Очилов иштирок этди. Тадбирда Коррупцияга қарши курашишда халқаро ва миллий қонунчилик, коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси фаолияти: вазифалари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари ҳамда коррупцияга қарши ички идоравий ҳужжатларни амалиётга тадбиқ этишнинг айрим масалалари хусусида маърузалар ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг савол ва таклифларига масъул ходимлар томонидан етарлича тушунтиришлар берилди. Бу каби тадбирларни мунтазам равишда давом эттириб боришга келишиб олинди.

@www.dba.uz

Text to speech