Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан коррупциядан ҳоли тизим яратиш борасида тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда, инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимларида фаолият юритаётган барча даражадаги ходимларнинг коррупцияга нисбатан муросасиз бўлишини таъминлаш, ўз хизмат вазифаларини бажараётганда коррупциявий хатти-ҳаракатларда қатнашмаслик ва содир этмаслигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада инспекция органи ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиш анъана тусини олган.
Бугун Каттақўрғон туманида ўтказилган навбатдаги йиғилишда инспекциянинг Пахтачи, Нарпай, Нуробод, Пастдарғом ва Каттақўрғон туман бўлимлари ходимлари қатнашдилар.Унда инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Ачилов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-6013-сонли Фармони ҳамда мазкур Фармон ижросини таъминлаш бўйича “Ўзагроинспекция”нинг коррупцияга қарши-курашиш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг “Йул харитаси”да белгиланган устувор вазифалар ҳақида фикр билдирди.
Таъкидландики, Инспекциянинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати, инспекциянинг коррупцияга оид ҳаракатлар тўғрисида ахборот бериш учун алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлаш регламенти, инспекцияда коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш регламенти,Инспекция тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом ишлаб чиқилди.
Инспекция томонидан контрагентлар билан тузиладиган шартномаларга киритиш учун коррупцияга қарши қоидаларнинг мазмуни бўйича асосий шартлар, Инспекция ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларига киритиш учун коррупцияга қарши қоидаларнинг мазмуни бўйича асосий шартлар белгиланди.
Инспекция тизимида коррупцияга қарши тамойиллар ва талабларга риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш услубиёти ишлаб чиқилди. Инспекция ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларига ходим ўз вазифаларини бажараётганда коррупциявий ҳатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, шу жумладан, ғайриқонуний мақсадларда ўзининг ёки бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ёки қарорларига таъқиб қилиш учун пул маблағлари ёки бошқа қимматлилар кўринишида қуйидагича ўзгартириш киритилди. Пора таклиф қилмаслик, ваъда бермаслик, пул тўламаслик, товламачилик қилмаслик, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермаслик, пора олмаслик, бирон-бир шахс фойдасига ёки бирон-бир шахс хизматларидан фойдаланмаслик, мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларни олмаслик, ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслик мажбурияти белгиланди,-деди Д.Ачилов.
Шунингдек, йиғилишда ходим атрофидаги шахслар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш ёки унда қатнашишга тайёргарлик кўриш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган хулқ атвордан ўзини тийиши шарти. Ходимлар орасида шахсий ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, хизмат мажбуриятларидан четга чиққан холда бошқа ходимларнинг профессионал иш фаолиятига аралашиш, маълумот сўраш ҳамда қарор қабул қилишига таъсир кўрсатиш ҳолатлари юзага келганда инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси раҳбариятига хабар қилиш лозим бўлиши хусусида батафсил маълумот берилди.
Худди шундай йиғилиш Пайариқ туманида ҳам бўлиб ўтди. Унда Инспекциянинг Иштихон, Оқдарё, Қўшработ ва Пайариқ туман бўлимлари ходимлари иштирок этишди. "Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз" шиори остида ўтказилаётган йиғилишлар давом этмоқда.
“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати