Ру Ўз O`z En

Коррупцияга қарши курашиш бўйича онлайн ўқув машғулотлари ўтказилди

25 Июнь 2021 2057

Жорий йилнинг 23-24 июнь санасида Инспекция ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУКда Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Zoom дастури орқали ташкил этилган коррупцияга қарши курашиш бўйича онлайн ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув машғулотларида Марказ бўлим бошлиқлари ва мутахассислари, ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар.

Онлайн машғулотларда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, давлат органларида "комплекс назорат" тизимини таъминлаш механизмлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик каби мавзулар билан Юристлар малакасини ошириш марказининг тажрибали мутахассислари тингловчиларга батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.

@agroxizmat.uz

Text to speech