2019 йилнинг 7 октябрида Жаҳон савдо ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) котибиятлари билан ҳамкорликда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (УНСТАД), халқаро савдо маркази (ИТС) ва халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитаси (ИСАС) биринчи марта халқаро пахта кунини нишонлади.
Пахтанинг жаҳон иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим маҳсулот эканлигини инобатга олган бир қатор давлатлар Бирлашган миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясига расмий мурожаат билан чиқишган эди.
Халқаро пахта кунини нишонлашдан мақсад жаҳон иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим ўринга эга бўлган маҳсулот билан боғлиқ бўлган соҳадаги муаммолар ва имкониятларга жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиш, унинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётдаги ижобий ўрнини кўрсатишдан иборатдир.