Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5005-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзагроинспекция” томонидан сув танқислиги кузатилаётган шароитда жойларда экинларни кўллатиб суғориш ва сувни зовурга ташлаб қўйишнинг ҳар бир ҳолатини фавқулодда ҳолат сифатида баҳолаб, сувдан мақсадли ва тежамли фойдаланиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий риоя этилиши устидан назорат кучайтирилиб, аниқланган тартиббузарлик ҳолатларига нисбатан қатъий таъсир чоралари қўлланилмоқда.
Хусусан, 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экишдан олдин шўр ювиш, нам суви бериш ва суғоришда белгиланган тартибда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 4 026 та камчилликларга йўл қўйилганлиги аниқланди:
Шундан, 383 та ҳолатда экин майдонларини кўллатиб суғориб, сув исрофгарчилигига йўл қўйиш;
242 та ҳолатда сувларни тўғридан-тўғри коллектор-дренаж тармоқларига ташлаб қўйиш;
1316 та ҳолатда суғориш ишларига етарли даражада сувчиларни жалб этмай, далада сувни қаровсиз қолдириш;
1052 та ҳолатда ажратилган сувдан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
99 та ҳолатда меъёридан ортиқча сув олиш;
184 та ҳолатда ерларни шўрини сифатсиз ювиш;
439 та ҳолатда рухсат этилмаган жойлардан шартнома тузмасдан сув олиш каби сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузиш ҳолатлари аниқланган.
Ўз навбатида, аниқланган тартиб бузарлик ҳолатлари юзасидан “Ўзагроинспекция” ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туманлар бўлимлари томонидан ваколати доирасида 491 та ҳолат бўйича маъмурий, 357 та ҳолатда молиявий жарима санкциялари қўлланилди, 123 та ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун судларга киритилиши таъминланди.
742 та ҳолатда жойлардаги тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида ёзма кўрсатма ва тақдимномалар киритилди.
Бундан ташқари, 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон эккан истеъмолчиларни экинини сув билан таъминлашда юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни олдини олиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий риоя этган ҳолда ажратилган сувдан оқилона ва иқтисод қилиб фойдаланиш юзасидан 23 нафар фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари раҳбарларига расман огоҳлантирув хатлари берилди.
Бугунги кунда, қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий риоя этилиши бўйича “Ўзагроинспекция” томонидан қатъий назоратга олинган.
"Ўзагроинспекция"нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси