Ру Ўз O`z En

Кузги бошоқли дон экинларини сифатли экилиши Инспекция назоратида

16 Октябрь 2023 1803

Республикада 2024 йил ҳосили учун 1 млн 169 минг 775 гектар сувли майдонларга кузги бошоқли дон экинлари экиш белгиланган.

Шунингдек, дон экиш ишларига мингдан ортиқ сеялкалар ва 7 минг 244 дона дон экиш мосламалари жалб қилинди.

Бугунги кунда, ҳудудларда бошоқли дон экинларини экиш учун 1 млн 113 минг 104 гектар (95%) ер майдонлари тайёрланди ва ушбу майдонларнинг 965 минг 599 гектар ёки 82 фоиз майдонда дон экиш ишлари амалга оширилди.

Инспекция томонидан, ғалла экиш билан боғлиқ барча агротехник тадбирларни сифатли амалга оширилиши бўйича мониторинг тадбирлари ўтказиб борилмоқда.

Хусусан, ғалла экишни ташкил қилишда 9 минг 527 та фермер хўжаликларининг 45 минг 298 гектар майдонларида хато-камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, 2 минг 816 та фермер хўжалигининг 12 минг 403 гектар майдонларида карта атрофларини қўшмасдан дон экиш учун ер тайёрланганлиги, 4 минг 717 та фермер хўжаликларининг 22 минг 363 гектар майдонларида сифатсиз яъни нотекис, кесакли қилиб дон экиш учун ер майдонлари тайёрланганлиги, 1 минг 994 та фермер хўжалигининг 10 минг 533 гектар майдонларида сифатсиз, саёз ғалла экиш ишлари амалга оширилганлиги аниқланди.

Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан, фермер хўжаликларига огоҳлантиришлар киритилди.

Ҳудудларда бошоқли дон экинларини экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича Инспекция томонидан доимий назоратга олиб борилади.

"Ўзагроинспекция"нинг Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими

Text to speech