Кузги бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини оширишда нав асосий ўринни эгаллайди. Фақатгина ўтмишдош экинлар, улар етиштирилаётган ҳудуд тупроқ-иқлим шароити, минерал озиқлантириш даражаси ва уни биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда нав тўғри танланганда кузги буғдой ҳосилдорлигини гектаридан 5–10 центнерга ошириш мумкин.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги “2021 йилда бошоқли дон етиштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 546-сон қарорида республика ҳудудларнинг тупроқ иқлим шароитини ҳисобга олиб серҳосил, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган 31 дан ортиқ кузги бошоқли дон экинлари навлари бўйича жойлаштирилди.
Навларни энг асосий биологик хусусияти ўсув даврининг давомийлигидир. Кузги буғдойдаги бу хусусият улар ҳосилдорлигини белгилайди. Яъни ҳар бир ҳудудда экиш олдидан ғалла навларини жойлаштиришда эртапишар навлар 30, ўртапишар навлар 60, кечпишар навлар 10 фоиз майдонга жойлаштирилганда, ғаллани ўрим-йиғим даврида нес-нобудсиз даладан олиб чиқишга замин яратилади.
Нав танлаш. Ҳар бир суғориладиган минтақада тупроқ-иқлим шароитига мослашган, юқори ва сифатли дон ҳосили берадиган навларни танлаш беқиёс катта аҳамиятга эгадир.
Республикани суғориладиган ерларида бошоқли дон экинларини минтақалар тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, экиш муддат ва меъёрларини белгилаш билан навлардан юқори ва сифатли дон ҳосили олишга эришилади.
Бунда кузги буғдойни кечки Андижон-1, Дурдона, Восторг, Юка навларини эса эрта (25-августдан 30-сентябргача) муддатларда экишни амалга ошириш.
Кузги буғдойни ўртаки Андижон-2, Аср, Давр, Дружба, Ғазғон, Бунёдкор, Крошка, Краснодар-99, Таня, Гром, Нота, Васса, Бригада, Табор, Лебед, Алексееич, Безостая-100, Антонина Туркистон, навларини ўрта (1-октябрдан 25- октябргача) муддатларда экишни белгилаш лозим.
Ўта эртапишар, эртапишар кузги буғдойни Чиллаки, Марс-1, Замин-1, Бобур, Андижон-4, Матонат, Звезда, Яксарт, Маржон, Ёнбош, Кўкбулоқ, Ҳосилдор, Старшина, Кума, Есаул навларини, кечги (25-октябрдан 5-ноябргача) мудатларда, шунингдек бегона ўт босиш эҳтимоли кўп бўлган майдонларга экишни белгилаш.
Экишда гектарига 4,5-5,0 млн дона соғлом кўчат олиш бўйича уруғлик ҳисоб-китоби бўлиши керак (Жадвал)
Ишлаб чиқариш шароитида жуда кўпчилик экиш меъёрини барча навлари учун бир ҳилда ва килограммда белгиланади. Бу эса жуда катта хатолик ҳисобланади. Ана шундай хатоликка йўл қўймаслик учун уруғ экиш меъёри гектарига млн. дона унувчан уруғ ва 1000 дона уруғ оғирлиги ва килограммда белгиланиши мақсадга мувофиқ.
Ҳар бир нав экиш меъёрини аниқлашда экиш коэффицентни билиш талаб қилинади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб бўлим томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 546-сон қарор ижросини таъминлаш мақсадида мазкур қарор билан тасдиқланган бошоқли дон экинлари навларини жойлаштиришни, шунингдек, суғориладиган майдонларда асосан биринчи ва иккинчи репродукцияли ҳамда лалми майдонларда учинчи репродукциядан паст бўлмаган уруғлик дон экилишини ҳамда республика ҳудудида экишга тавсия этилмаган ғалла навларини, сифатсиз тайёрланган ва дориланмаган (сертификатланмаган) уруғларни экилмаслиги юзасидан ҳудудий бошқармаларга тегишли кўрсатмалар берилиб кунлик назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Ш.Хайитов, Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи