Ру Ўз O`z En

"РАҲБАР ВА ЁШЛАР" УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

26 Июнь 2024 1279

Айни кунларда юртимизнинг ҳар бир ҳудудида “Ёшлар ойлиги” доирасида турли хил тадбирлар, учрашувлар ва лойиҳалар ташкил этиб келинмоқда. 

Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2024 йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон-2030» стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 62-сон буйруғига кўра, давлат органлари раҳбарлари ва ёшларнинг тўғридан-тўғри очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда 30 июнь "Ёшлар куни"ни муносиб нишонлаш  мақсадида, ёшларга ер ажратиш ва бошқа масалалар бўйича Навоий вилояти Навбаҳор тумани «Навкар» МФЙда "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

Учрашувда  бошланғич ташкилот етакчилари, «Навкар» маҳалласи бир гуруҳ ёшлари иштирок этишди ҳамда ўзларининг қизиқтирган соҳавий саволлари ва таклифларини билдириб ўтди. 

Ўтказилган учрашувда, Инспекциянинг вилоят бошқарма бошлиғи ўринбосари F.Ubaydullayev, туман бўлими бошлиғи A.Rizoqulov, вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими етакчи мутахассиси A.Turabov ҳамда вилоят бошқармаси ёрдамчи юрисконсулти D.Rashidova ёшлар томонидан берилган  соҳавий мурожаатлар ва муаммоли масалаларни эшитиб, фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шу билан бирга, ёшларларнинг мурожаатлари бўйича жойига тушунтириш ишлари олиб борилиб, амалий ёрдам берилди.

Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича ёшларлардан ёзма аризалар олиниб, тегишли масъулларга топшириқ берилди.

      Инспекциянинг вилоят бошқармаси

Text to speech