Ру Ўз O`z En

МАМЛАКАТИМИЗ БОҒБОНЛАРИ УЧУН 2021 ЙИЛДА 21 МЛН ДОНА МЕВАЛИ, ЦИТРУС МЕВАЛИ ВА ТОК КЎЧАТЛАРИ ТАЙЁРЛАНДИ

17 Декабрь 2020 2385

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини боришини ўрганиш бўйича ташрифлари давомида мамлакатимиз боғбонлари олдига ўта муҳим масалаларни қўймоқда.

Жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Фарғона, Хоразм, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида узумчиликни, Сурхондарё вилоятида цитрус мевали иссиқхоналар ва анорчиликни, Андижон, Наманган, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида интенсив боғ ва токзорлар ҳамда Қашқадарё вилоятида ёнғоқзорларни томчилатиб суғориш усулида ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича аниқ манзилли топшириқлар берилди.

Шунингдек, Республикамиздаги эскириб яроқсиз ҳолга келган иқтисодий самарасиз 17,8 минг гектар боғлар ва 4 минг гектар токзорлар мавжудлиги аниқланиб, уларнинг ўрнига янги интенсив боғлар ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.  

Ушбу топшириқларни ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида  2021 йида экиш учун республикадаги илмий - тадқиқот институтлари ва ихтисослашган кўчатчилик хўжаликлари томонидан импорт ўрнини босадиган 20 млн 14 минг дона кўчатлар тайёрланди. Ушбу кўчатларнинг 6 млн 671 минг донаси уруғ мевалилар кўчати, 4 млн 425 минг донаси данак мевалилар кўчати, 3 млн 126 минг донаси ёнғоқ мевалилар кўчати ва 144 минг донаси цитрус мевали кўчатларни ташкил этади.

Кейинги йилларда бир қатор вилоятларда кўчатчилик соҳасида ижобий ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг ўзида Самарқанд вилоятида 5 млн 921 минг дона, Тошкент вилоятида 3 млн 547 минг дона, Фарғона вилоятида 3 млн 79 минг дона ва Андижон вилоятларида 2 млн 398 минг дона кўчатлар етиштирилди.

Айниқса, Республикамиздаги илмий-тадқиқот институтларида пакана ва ярим пакана кўчатлари етиштирилишини йўлга қўйилганлиги эътиборга моликдир.

Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлимининг ваколати доирасида, республикамизда янгидан интенсив усулда ташкил этилаётган боғлар, токзорлар ва цитрус мевалар етиштиришга ихтисослашган иссиқхоналарга ўз вақтида сифатли кўчатларни етказиб берилиши инспекция инспекторлари томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Х.Маҳмудов,  Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш Бўлим бошлиғи                                                                           

                                              

Text to speech