Ру Ўз O`z En

Мамлакатимизда кузатилаётган аномал иссиқ кунлари ғўза майдонларини тунда суғоришни тарғиб қилишга эътибор кучайтирилди

28 Июль 2022 1613

Маълумки кузатилаётган аномал иссиқнинг ғўзага салбий таъсирини камайтириш учун суғориш муҳим тадбир ҳисобланиб ҳамда сувни ортиқча буғланишини олдини олиш ва уни тупроққа яхши сингиб, бир хил намланиши учун ғўзани тунда шарбат усулида суғориш мақсадга мувофиқ бўлади.

Бунда белгиланган меъёр бўйича гектарига ўртача 900-1000 м3 нетто сув сарфлаб қисқа вақтда кўпроқ ғўза майдонини суғориш ҳамда намликни узоқроқ вақт ушлаб турилиши жуда муҳим ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда қарийб 10 кундан буён кузатилаётган иссиқ жазирамани ғўзага салбий таъсирини камайтириш ҳамда сувдан самарали фойдаланилишини ташкил этиш мақсадида ғўзани сутканинг салқин вақтлари (тунги) суғориш бўйича “Ўзагроинспекция” ва унинг қуйи тузилмалари томонидан жойларда тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Натижада Республика миқёсида кўплаб фермер хўжаликлари томонидан парвариш қилинаётган ғўза майдонларини суғориш тунда шарбат усулида ташкил этилди.

Бунинг натижасида ғалладан бўшаган майдонларда парвариш қилинаётган такрорий экинларни суғориш учун ҳам сув захира қилинмоқда.

Лекин шунинг билан бирга, тарғибот тадбирларини ўтказиш даврида берилган тавсияларга амал қилмай ғўза майдонларини куннинг энг иссиқ пайтида соат 12:00 ва 16:00 оралиғида суғориб, сувни беҳуда буғлантириб, меъёрига нисбатан гектарига 3 бараваргача кўп нетто сув сарфлаш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Ўз навбатида, аниқланган ҳолатлар юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилди ҳамда фермер хўжаликлари томонидан ғўза майдонларини шарбат усулида тунда суғориш ташкил этилди.

Бугунги кунда Инспекция томонидан ўтказиб келинаётган тарғибот тадбирлари натижасида фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш маданияти даражаси ошмоқда.

Бундан буён ҳам жойларда сув ресурсларидан тежамли ва самарали фойдаланиш учун Инспекция томонидан фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш маданияти даражасини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриб борилиши таъминланади.

 

“Ўзагроинспекция”нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси

Text to speech