Инспекция қошидаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК директорининг жорий йилнинг 21 майдаги 108 и/ч-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 24 май кунидан "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсида 2-2021-сонли гуруҳи фаолиятини бошлади.
Ушбу ўқув курси жами 354 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламенти, ёнғин хавфсизлиги каби мавзуларидан ташкил топган.
Ўқув курсида Республикамизнинг пахта кластерлари ва Марказнинг пахта йўналиши ходимлари тингловчи сифатида қатнашмоқдалар. Ўқув амалиёт дарслари 2 июлгача давом этади.
@agroxizmat.uz