“Ўзагроинспекция"нинг 2020 йил 8 январдаги 11.1/11-20-6-58-сонли хатига асосан “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг 2020 йил 31 январда “Халқаро пахта ташкилотлари билан доимий ҳамкорликни олиб бориш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинган эди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда 2021 йил 22 апрелдаги 10-161-сонли хат билан Гдыня Халқаро Пахта Ассоциациясига аъзоликни давом эттириш бўйича мурожаат қилинди. Марказнинг ушбу мурожаати Ассоциациянинг директорлар кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, Марказни Халқаро Пахта Ассоциациясига аъзо мамлакат рўйхатига қўшиш тўғрисидаги ижобий хулосаси олинди.
Қуйидаги(http://agroxizmat.uz/uploads/2021/06/cotton-outlook-vol99-no22.pdf http://agroxizmat.uz/uploads/2021/06/cotton-outlook-vol99-no22.pdf ҳаволалар орқали Гдыня Халқаро Пахта Ассоциациясининг 2021 йил 7 июндаги 23-сонли "Newsletter Gdynia Cotton Association" ҳамда Буюк Британияда чоп этиладиган "Cotton Outlook" журналининг навбатдаги сонини кўчириб олиб, жаҳонда ушбу соҳадаги сўнгги янгилик ва статистик маълумотлардан бохабар бўлиб боришингиз мумкин.
@agroxizmat.uz