Ру Ўз O`z En

Масъуллар томонидан 34 тонна ўғитнинг талон-тарож қилиниши олди олинди

20 Апрель 2021 1774

Маълумки, қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган азотли ўғитларнинг асосий тури аммиакли селитра ҳисобланади. Шу сабабдан мазкур азотли ўғитга бўлган талаб ҳамиша юқори бўлиб келган, Буни англаган айрим кимсалар масъул лавозимда бўла туриб, шахсий манфаатдорлик юзасидан нафс қулига айланишмоқда

ЎзагроинспекцияЖалақудуқ туман бўлими инспекторларининг ҳуқуқ тарғибот органлари билан ҳамкорликда олиб борган тадбирлари  натижасида 2021 йил 31 январ куни “Андижон Агрокимёҳимоя” корхонаси Жалақудуқ туманлараро филиалининг мансабдор шахслари ва бошқалар  ўзаро олдиндан тил бириктириб 34 тонна аммиакли селитра минерал ўғитини марказий омборидан олиб чиқиб, фермер хўжаликларига тарқатмасдан “Тошматов” массивидаги филиал тасарруфида бўлмаган хусусий омборхонага олиб бориб тушираётган вақтда инспекциянинг туман бўлими ва туман Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушлаб қолинди.

Ҳолат юзасидан филиал раҳбари ва омбор мудирига нисбатан тегишли ҳуқуқий чора кўрилиб, ноқонуний олиб чиқилган 34 тонна аммиакли селитра бўйича тўпланган ҳужжатлар (туман давлат хавфсизлик хизматига) органларга тақдим этилди.

 

Ш.Хаджибаев,  “ЎзгароинспекцияЖалақудуқ

туман бўлими бошлиғи ўринбосари                

Text to speech