Ру Ўз O`z En

Матбуот хизматлари раҳбарлари давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда замонавий талаб ва тенденцияларни муҳокама қилдилар

19 Ноябрь 2020 2331

Жорий йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан навбатдаги “Давлат органлари ва ташкилотлари очиқлигини таъминлаш: замонавий талаб ва тенденциялар” мавзуида ўқув-семинари ташкил этилди.

Тренингда соҳадаги етакчи мутахассислар– филология фанлари бўйича фалсафа доктори Беруний Алимов, филология фанлари номзоди Гулнора Нишонова, доцент Наргис Қосимова, медиатренер Гулмира Шукуровалар иштирок этиб, қатнашчиларга давлат органлари ва ташкилотлари очиқлигини таъминлашда замонавий талаблар ва тенденциялар, раҳбарлар имижи ва корпоратив имиж, ташкилотларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги каби қатор масалалар бўйича маърузалар ташкил қилинди. Қолаверса, информацион инқироз вақтида уни бартараф этиш ва чиқиш усуллари ҳақида мисоллар ёрдамида тушунтириб кетилди.
Шунингдек, мутахассислар матбуот котиби имижини яратиш, давлат органлари ва ташкилотлари расмий веб-сайтларининг кўриниши ва ички контенти, ушбу йўналишдаги камчиликлар масалаларига бағишланган амалий машғулотлар ҳам ўтказдилар.
Ўқув семинарининг иккинчи куни замонавий медиа муҳит ва рақамли инструментлардан фойдаланиш мавзуларига бағишланиб, амалий машғулотлар ўтказилди.
Икки кун давом этган тренингда мутахассислар томонидан тақдим этилган маълумотлар ўта муҳимлиги ва уларни амалиётда қўллай билиш матбуот хизматлари фаолиятини янада такомиллашувига ёрдам берибгина қолмай, жамоатчилик учун бошқарув органи ва ташкилотнинг очиқ-ошкоралигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech