Жорий йилнинг август ойида Инспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисида ўқув-семинари ўтказилди.
Мазкур семинарда вилоят Ички ишлар бошқармаси, Бизнес-омбудсман ва Гулистон шаҳар Адлия бўлими ҳамда Инспекциянинг вилоят бошқармасининг 69 та ходимдан иборат мутахассислари иштирок этишди.
Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 431-сонли қарори бўйича Инспекциянинг вилоят бошқармаси томонидан қўлланилган барча маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни “E-Ma`muriy ish” ахборот тизимига киритилишининг ҳуқуқий асослари ҳақида Ички ишлар бошқармаси мутахассиси Ғайрат Эргашевнинг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-374-сон қарори юзасидан тадбиркорлик субъектларида “хавфни таҳлил этиш” тизими асосида ўтказиладиган текширишларнинг “Ягона ахборот тизими”га жойлаштириш бўйича Бизнес-Омбудсман Девони етакчи инспектори Нурали Қурбоновнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-240-сонли қарори мазмун-моҳияти хусусида Гулистон шаҳар Адлия бўлими мутахассиси Собир Халиловнинг мулоҳазалари тингланди.
Агроинспекциянинг вилоят бошқармаси томонидан юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида назорат тадбирлари ўтказилиб, тадбиркорлик субъектларида ўтказилаётган текширишлар “Ягона ахборот тизими”га ўз муддатида киритилиши ҳамда қўлланилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг “E-Ma`muriy ish” ахборот тизимига жойлаштирилиши таъминланмоқда.
Жумладан, Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида
5354 та назорат тадбирлари, шундан 39 та текширишлар, 5315 та мониторинг ўтказилган бўлиб, Текширишлар давомида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан жами 235 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниб, 77 млн
735 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган, 1268 та корхоналарга огоҳлантиришлар ва 10 та тақдимномалар киритилди.
Қонуний қарор қабул қилиш учун 22 та материаллар судларга ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Семинар якунида Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси бошлиғи Н.Шодиев сўзга чиқиб, барча ходимларга келгусида Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонунчиликни, қонун устуворлиги, меъёрий ҳужжатлар ижроси таъминлаш, Инспекция раҳбарияти томонидан берилган топшириқ ва вазифаларни ўз муддатида тўлақонли ҳамда сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш бўйича зарур тавсиялар берди.
“Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси