Ру Ўз O`z En

Мўл ҳосил гарови -сифатли уруғлик етиштиришда

24 Февраль 2022 1847

Мамлакатимиз аҳолиси сонининг ўсиши натижасида дон маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Бу талабни қондириш ва бошоқли дон экинларида юқори ҳосилдорликка эришиш учун сифатли уруғлик дон етиштириш муҳим ахамият касб этади.

Шу сабабли, келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига экиш учун сифатли, сара уруғлик дон етказиб бериш мақсадида 2022 йил ҳосилидан уруғлик дон етиштириш ҳуқуқини қўлга киритган хўжаликлар томонидан уруғлик ғалла етиштириш ишлари Инспекция томонидан назоратга олинган.

Хусусан, келгуси йил ҳосилидан республика бўйича 126 та туманда танловлардан ўтган 3 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари, кластерлар, илмий тадқиқот институтлари ва Уруғчиликни ривожлантириш марказига қарашли элита уруғчилик хўжаликларининг жами 91,5 минг гектар майдонларида бошоқли дон экинларнинг 53 та навидан 279,7 минг тонна сифатли сара уруғлик дон етиштириш режалаштирилган.

Ушбу майдонларнинг 6,2 минг гектарини кўпайтириш кўчатзори (суперэлита 19,4 минг тонна уруғлик дон кутилади), 62,6 минг гектарини суперэлита (элита 191,1 минг тонна), 21,2 минг гектарини элита (R-I 66,8 минг тонна) ва 13,9 гектарини биринчи (R-II 2,3 тонна) авлодли уруғлик майдонлар ташкил этади.

Уруғлик ғалла майдонларига бошоқли дон экинларинг 53 та селекцион навлари экилган бўлиб, шундан 39 минг гектарда маҳаллий 34 та навлар ҳамда 52,4 минг гектарда хорижий 19 та навлар ташкил этиб, асосий майдонларга Аср, Алексееич, Бобур, Гром, Давр, Васса, Ғозғон, Антонина, Бунёдкор, Безостая-100, Дурдона, Веха навлари экилган.

Уруғлик майдонларидан сифатли уруғлик дон етиштирилишини таъминлаш мақсадида Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимларининг қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ва таъминотини назорат қилиш инспекторлари томонидан уруғлик майдонларидаги ғалланинг хар-бир ривожланиш фазаларида белгиланган агротехник тадбирларни муддатларида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш мақсадида ҳар 15 кунда мониторинг кузатув ишлари олиб борилмоқда.

Мониторинг натижалари ўрганилганда асосий уруғлик майдонларидаги ғалла туплаш фазасида ривожланаётганлиги кузатилган.

Ҳозирги кунда ғаллани ривожланишини тезлаштириш ва касалликларга чидамлилигини оршириш мақсадида азотли ўғитлар ва биостимуляторлар ёрдамида ўсимликнинг баргидан суспензия усулида озиқлантириш ишлари амалга оширлмоқда.

Инспекциянинг Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими

 

Text to speech