Қишлоқ хўжалигидаги долзарб тадбирлардан бири ғалла ўрим мавсуми ҳам айни паллага кирди. Далалардаги ҳосилни хеч-нобуд қилмасдан йиғиб олиш ҳосилни етиштирган деҳқону-фермерлар билан биргаликда механизаторларга ҳам бирдек масъулият юклайди.
Бугунги кунда, Наманган вилоятида 2023 йил ғалла ҳосили учун 2192 нафар фермер хўжаликларида жами 66 минг 375 гектар майдонда бошоқли дон экинлари етиштирилди.
Етиштирилган ҳосилни қисқа муддатларда нобудгарчиликларсиз ўриб-йиғиб олиш ишларида жами 245 дона шундан, 43 дона “Кейс” ва “Нью Холланд”, 172 дона “Клаас Даминатор”, 30 дона “Вектор-410” русумли комбайнлар мавсумда қатнашиши режалаштирилган.
Мазкур комбайнларнинг 29 таси “Агросервис МТП” МЧЖга, 83 таси Кластер корхоналарига, 98 таси фермер хўжаликларига, 35 таси бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ва фуқароларга тегишли.
Дон ўриш комбайнларини мавсумга белгиланган муддатларда сифатли таъмирлаш учун белгиланган дислокацияларга кўра туман “Агросервис МТП” МЧЖ ларга марказлашган холда тўлиқ йиғиб таъмирлаш ишлари марказлашган ҳолда ташкил этилди. Ҳар-бир комбайнни техник холатлари ўрганиб чиқилиб таъмирлаш учун талаб этиладиган эҳтиёт қисмлар ва пул маблағлари аниқланди.
Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан таъмирлаш учун талаб этиладиган пул маблағларини хал этилиши, керакли эхтиёт қисмларни етказиб берилиши хамда комбайнларни сифатли таъмирланиши юзасидан мунтазам назорат ишлари олиб борилди.
Таъмирлаш учун талаб этиладиган пул маблағлари Кластер корхоналари ва мулк эгалари ҳисобидан 100 фоиз ҳал этилиб, керакли эҳтиёт қисмлари етказиб берилди хамда таъмирлаш ишларида қатнашадиган оператор ва чилангарларга барча шароитлар яратилди.
Олиб борилган ишлар натижасида мавсумда қатнашадиган дон ўриш комбайнлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Мавсумга шай ҳолатга келтирилган комбайнлар вилоят ва туман комиссиялар томонидан масофага юргизиб кўриш, чиниқтириш ишлари амалга оширилиб, далолатномалар асосида қабул қилиб олинди хамда махсус сертификатлар берилди.
Етиштирилган ғалла ҳосилини ўз вақтида ўриб-йиғиб олиш мақсадида 245 та ўрим отрядлари ташкил этилиб уларга 652 нафар ходимлар бириктирилди. Мавсум иштирокчиларига қулай шароит яратиш мақсадида ҳар-бир комбайнга кўчма дам олиш тиркамалари ташкил этилиб барча керакли анжом ва жиҳозлар билан бутланди.
Шунингдек дон ўриш комбайнларини мавсум давомида тўхтовсиз ишлашини таъминлаш мақсадида 108 та кўчма устахоналар ва 101 та ёқилғи ташиш воситалари хамда ғалла хосилини қабул пунктларига ташиш учун 1 минг 217 та юк автомобиллари бириктирилди.
"Ўзагроинспекция" Наманган вилоят бошқармаси