Ру Ўз O`z En

Наманган: Оммавий ахборот вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди

27 Май 2022 1397

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Наманган вилоят бошқармаси томонидан "Учқўрғондонмаҳсулотлари" АЖда бу йилги дон маҳсулотларини қабул қилишга тайёргарлик ва уни сақлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур бўлиб ўтди.

 

Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар қатнашаётган пресс-тур давомида иштирокчилар акциядорлик жамияти бош корхонаси ва унинг дон қабул қилиш масканларида етиштирилган ғаллани нес-нобуд қилмасдан қабул қилиб олиш ҳамда ёғингарчиликка қолмасдан ёпиқ сиғимларга киритиш мақсадида кўрилаётган зарур ишлар билан батафсил танишдилар. Жамият томонидан бу йил Учқўрғон, Норин, Чортоқ ва Уйчи туманидаги ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликларидан 60 минг 100 тоннадан ортиқ ҳосил қабул қилишни режалаштирган бўлиб, унинг 51,5 минг тоннаси товар-дон бўлса, 8 минг 600 тоннаси келгуси йил ҳосили учун замин бўладиган уруғлик донни ташкил этади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, корхонанинг донни қабул қилиш учун бош корхона ва Норин, Чортоқ туманларидаги шоҳобчаларининг умумий сиғими 91 минг 400 тоннага тенг бўлиб, ушбу қувватларнинг барчаси мавсумга 100 фоиз тайёрлаб қўйилди.

Мавсумда дон қабул қилишда ишлатиладиган автомобиль тарозилари ва юклаб-тушириш ускуналарининг созлиги, дон сақлаш омборларининг мавсумга тайёрлиги, корхоналар ҳудудидаги асфальт майдонларининг таъмирланганлиги лабораторияларнинг ўлчов воситалари ҳамда синов ускуналари давлат қиёслов кўригидан ўтказилганлиги муҳим аҳамиятга эгадир. 

Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи Наманган вилоятидаги 3 та корхона, жумладан, “Намангандонмаҳсулотлари”, АЖ, “Учқўрғондонмаҳсулотлари” АЖ ҳамда “Попдонмаҳсулотлари” АЖлар ва уларга қарашли дон қабул қилиш шахобчаларига 2022 йил ғалла ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун жами 183,5 минг  тонна дон қабул қилиб олиши режалаштирилган бўлиб, унинг 166,5 минг тоннага яқини товар дон, 16 минг 900 тоннадан ортиғи эса уруғлик донни ташкил этади. Айни пайтда ушбу корхоналар ва уларга қарашли дон  қабул қилиш шохобчаларининг мавсумга тайёрлаш ишлари тўлиқ якунланган.

Ушбу  ишларнинг қай тарзда амалга оширилганлиги ҳамда вилоятдаги корхоналарда “Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари инспекторлари томонидан 2022 йил ғалла қабул қилиш мавсумига тайёргарлик юзасидан назорат тадбирлари ўтказилиши бўйича пресс-тур иштирокчиларига батафсил маълумот берилди.

"Ўзагроинспекция"нинг Наманган вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech