Ру Ўз O`z En

Наманган: Сарҳисоб ва янги режалар

10 Январь 2022 1616

Йил аввалида ўтган йилги ишлар таҳлил қилиниб, келгуси режаларни белгилаб олиш ва шу асосда иш юритиш муваффақиятлар омилидир.

Айни дамда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Наманган вилоят бошқармасида туманларда 2021 йил давомида бажарилган ишларнинг таҳлили, инспекторлар томонидан ўтказилган назорат тадбирларининг ҳолати ва жорий йилда амалга ошириладиган вазифаларнинг ижро механизмларига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.

Инспекция вилоят бошқармаси бошлиғи Н.Каримов ўз маърузасида 2021 йилдаги фаолиятни таҳлил қилар экан, ўтказилган назорат тадбирларининг самарадорлиги 86 фоизга, ёзма кўрсатмлар самарадорлиги 171 фоизга, маъмурий қарорлар 70 фоизга, тақдимномалар 104 фоизга, молиявий санкциялар 216 фоизга бажарилганини таъкидлади.

Йил давомида Инспекция вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан тегишли ташкилотларга 1318 та ёзма ва 1357 та амалий кўрсатмалар киритилган бўлса, 2115 нафар шахсга маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилди ҳамда 136 таси маъмурий судларга, 35 таси прокуратура органларига тааллуқлилиги бўйича кўриб чиқишлик учун юборилди.

"Ўзагроинспекция" Наманган вилояти Ахборот хизмати

Text to speech