Мамлакатимиз аҳолисини эртанги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида, ҳосилдан бўшаган майдонларга совуққа чидамли экинлардан – сабзи, пиёз, ош лавлаги, кўкатлардан - кашнич, петрушка, салат кабиларни тўқсонбости муддатида экиб, етиштириш муҳим аҳамиятга эга.
Президент томонидан имзоланган тегишли ҳужжатларга мувофиқ қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини 2 бараварга ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш топшириғи берилган бўлиб, аҳолини эртаки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини сақлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш мақсадида, Биргина Навбаҳор туманда 2025-йил ҳосили учун жорий йил август-сентябрь ойларида тумандаги 202 та хўжалик юритувчи субъектларнинг жами 1 минг 486 гектар майдонига пиёз ва саримсоқпиёз экинларини экиш белгиланган.
Шу жумладан, ноябрь-декабрь ойларида 3 минг 78 гектар майдонга “тўқсонбости” усулида экспортбоп сабзавот экинларини экиш режалаштирилган.
Ҳозирги кунда 42 та хўжаликларнинг 378 гектар майдонлари саримсоқпиёз экини экишга ер тайёрлаган бўлса, 116 та фермер хўжалигининг 522 гектар майдонига пиёз экинлари экилган.
Туманда экилиши белгиланган пиёз ва саримсоқпиёз экинлари ҳамда тўқсонбости экинларини экилиши Инспекциянинг туман бўлими ходимлари томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида, ердан самарали фойдаланиш, аҳолини эртаки озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, қишлоқ хўжалиги экинларини ўз вақтида ва сифатли экиш бўйича 104 та фермер хўжалиги раҳбарларига огоҳлантириш хатлари берилди. “Ўзагроинспекция”нинг Навоий вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари мутахассислари томонидан тўқсонбости экинларни ўз вақтида кечиктирмай экилиши ва бу борада бепарволикка йўл қўймаслиги учун зарурий назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
А.Ризоқулов, Инспексиянинг туман бўлими бошлиғи