Ру Ўз O`z En

Навоий: Арбитраж гуруҳлари ўз вазифаларини уддалаяптими?

30 Сентябрь 2024 1233

Жорий йилги пахта ҳосилини уюшқоқлик билан нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш бўйича Инспекция олдига бир қатор вазифалар қўйилган.

Республика бўйича вилоят ва туманларда ҳокимлик томонидан тасдиқланган пахта тўқимачилик кластерлари қошидаги пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта қабул қилиш масканларидаги лабораторияларда фермер хўжаликлари томонидан топширилаётган пахта хом-ашёсини қабул қилиш, миқдори ва сифатини аниқлашда вужудга келадиган муаммоларни ҳал этиш бўйича жойларда Инспекция мутахассисларидан иборат Арбитраж гуруҳлари фаолият олиб бормоқда.

"Ўзгароинспекция" фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, инспекцияга пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг қайта ишланган маҳсулотлари, шунингдек, уруғлик материаллари сифати бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, назорат синовларини ўтказади ҳамда мамлакат ичида ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланган хулосаларни бериш вазифаси юклатилган. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Навоий вилоятида фаолият олиб бораётган “Бахт текстиль” МЧЖ, “Навбаҳор текстиль” МЧЖ ва “Навоий файзком текстиль” МЧЖ ҳамда уларга қарашли 16 та пахта қабул қилиш масканларида 2024 йил пахта ҳосилини қисқа муддатларда сифатли қабул қилиб олиш мақсадида ҳар бир туманда пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ва пахта топширувчи фермер хўжаликлари ўртасида низоли ҳолатлар келиб чиққанда бартараф этиш учун арбитраж гуруҳлари ташкил этилди.

Бугунги кунда арбитраж гуруҳлари томонидан 34 та ҳолатдаги низоли масалаларнинг 30 таси фермер хўжаликлари ва 4 таси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари фойдасига ижобий ҳал этилди ҳамда арбитраж гуруҳлари мавсум якунига қадар ўзларига топширилган вазифани амалга ошириб борадилар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Инспекциянинг Навоий вилояти бошқармаси мутахассислари томонидан 2024-йил пахта ҳосилини ёғин-сочин кунларга қолдирмай, нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш ҳамда мавсум давомида юзага келадиган томонлар ўртасидаги низоларни адолатли ҳал этиш бўйича кунлик назорат тадбирлари олиб борилмоқда 

Н.Рахматуллаев, Инспексиянинг Навоий вилоят бошқармаси шўба бошлиғи

Text to speech