“Ўзагроинспексия” нинг Навоий вилояти бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш шўбаси томонидан Навбаҳор тумани “Кесган терак” массиви ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Тожмахал келажаги” хусусий корхонасига иссиқхона қуриш учун ажратилган 0.20 гектар ердан фойдаланиш юзасидан мониторинг ўтказилганда бир қатор камчиликлар аниқланди.
Жумладан, Навбаҳор тумани “Кесган терак” массивида жойлашган туман захира ерларидан “Тожмаҳал келажаги” хусусий корхонасига туман ҳокимининг 2014- йил 13-ноябрьдаги қ-931- сонли қарори билан қишлоқ хўжалиги ер харитаси бўйича 317-контурдан жами 0.20 гектар, шундан 0.20 гектар суғориладиган экин ер майдони иссиқхона қуриш учун доимий фойдаланиш учун ижарага ажратиб берилган.
Иссиқхона қуриш учун ажратилган ер майдонида ердан фойдаланиш юзасидан мониторинг ўтказилганда туман ҳокими қарорида кўрсатилган 317- контур ўрнига 364қ- контурдан ер майдонини ўринини алмаштириш бўйича туман ҳокимининг қарорисиз ноқонуний равишда иссиқхона қурмасдан бошқа мақсадда яъни ғалла экиб фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга асосан, “Тожмаҳал келажаги” хусусий корхонаси раҳбари А. З.га “Ер кодекси”нинг 36, 38, 40, 85 - моддаларида назарда тутилган қонунбузилишлари аниқланганлиги сабабли, туман ҳокимининг қарорисиз ноқонуний равишда иссиқхона қурмасдан ғалла экиб фойдаланиб келаётган 0.20 гектар суғориладиган экин ер майдонининг туман ҳокимлиги захира фондига қайтариб олиниши бўйича ҳужжатлар ўрганилмоқда.
А.Турабов, Инспекциянинг вилоят бошқармаси мутахассиси