Баҳорнинг ҳар бир кунини ғанимат билган деҳқон борки, ерга уруғ қадайди. Мақсади мўл ҳосил олиш. Шу кунларда барча ҳудудларда ерга чигит экиш ишлари бошлаб юборилган. Жумладан, 2023 йил ҳосили учун Навоий вилояти фермер хўжаликларида ҳам чигит экиш ишлари айни авжида.
Вилоятда 2023 йил ҳосили учун 28 155 гектар майдонларда чигит экиш режалаштирилган бўлиб бугунги кунда Кармана, Қизилтепа, Хатирчи, Конимех ва Навбаҳор туманлари фермер хўжаликларида чигит экиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.
Хусусан, вилоят бўйича 254 дона чигит экиш агрегатлари шундан юқори унумли 86 дона техникалар билан мавсум бошидан буён 25 151 гектар майдонларга чигит уруғлари қадалди.
Бундан ташқари, мазкур йўналишда инспекциянинг вилоят ва туман бўлимлари томонидан чигит экилаётган майдонларда назорат тадбирлари ўтказилиб камчиликларга йўл қўяётган 67 та фермер хўжаликлари раҳбарларига нисбатан 19 та огоҳлантириш хатлари ва 58 та ёзма кўрсатмалар шунингдек туман ҳокимликларига 5 та тақдимномалар берилди. Мазкур жараёнлар Инспекциянинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлими ходимлари томонидан назоратга олинган.
«Ўзагроинспекция»нинг Навоий вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан ҳудудларда 2023 йил ҳосили учун чигит экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши назоратга олиб борилади.
Д.Рашидова, Инспекциянинг Навоий вилоят бошқармаси