Ру Ўз O`z En

НАВОИЙДА ЧИГИТ ТАРҚАТИШ ШАХОБЧАЛАРИНИНГ МАВСУМГА ШАЙЛИГИ ЎРГАНИЛМОҚДА

18 Март 2021 2490

Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимларида пахта тўқимачилик кластер корхоналари томонидан 2021 йил ҳосили учун тайёрланган ҳамда мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган юқори сифатли уруғлик чигитларни жорий йил ҳосили учун чигит экиш белгиланган фермер хўжаликлари ва бошқа субъектларга етказиб берилиши устидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан вилоятда жорий йил ҳосили учун 32 588 гектар майдонга чигит экиш белгиланган бўлиб, бунинг учун 2,0 минг тонна уруғлик чигит сарфланиши режалаштирилган. Бугунгача 1,9 минг тонна уруғлик чигит тайёрланган бўлиб, шундан 1,1 минг тоннаси тукли, 0,8 минг тоннаси туксиз уруғлик чигитни ташкил қилади.

Рақамлардан кўринадики, тайёрланган уруғлик чигитнинг 58 фоизи тукли уруғлик чигитни ташкил қилиб, чигит экиш мавсумини қисқа муддатларда уюшқоқлик билан ўтказилиши уруғлик чигит тарқатиш ШАХОБЧАЛАРИНИНГ мавсумга шайлиги билан боғлиқ. Шунга кўра, инспекторлар томонидан жойлардаги мавжуд уруғлик чигит тарқатиш шахобчаларида мониторинг ўтказилиб, уларнинг мавсумга шай ҳолатдалиги ўрганилди.

Маълумотларга кўра, вилоятда уруғлик чигитларни тарқатиш учун 28 та уруғлик чигит тарқатиш шахобчаларини тайёрлаш белгиланган. Шундан 24 таси “Бахт текстиль” МЧЖ, 4 таси “Навбаҳор текстиль” МЧЖга қарашли бўлиб, бугунги кунда “Навбаҳор текстиль” МЧЖга қарашли 4 та, “Бахт текстиль” МЧЖда 11 та шахобча мавсумга шай ҳолатга келтирилган.  

Қолган шахобчаларда таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Шунингдек, шахобчаларда 445 та чигит ивитиш ҳандақлари мавжуд бўлиб, шундан 210 тасида таъмирлаш ишлари якунланган бўлса, қолганларида бу жараён давом этяпти.

“Бахт текстиль” МЧЖга қарашли шахобчаларга 6 та чигитни ташиш транспортлари, 371 та ёғоч тагликлар, 15 та махсус сув қуйиш челаклари, 92 та махсус кийим бош, 20 та тарози ҳамда 24 та ёғоч белкураклар, “Навбаҳор текстилМЧЖга қарашли шахобчаларга 3 та чигитни ташиш транспортлари, 100 та ёғоч тагликлар, 9 та махсус сув қўйиш челаклари, 8 та махсус кийим бош, 3 та тарози ҳамда 6 та ёғоч белкураклар келтирилган бўлса, қолган инвентарларни ҳам олиб келиш чоралари кўрилмоқда. 

Қизилтепа туманида 9 та чигит тарқатиш шахобчасидан 4 таси, Кармана туманида эса 6 та шахобчадан 3 таси мавсумга шай ҳолатга келтирилган. Қолганларида ҳам тайёргарлик ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

-  Бундан ташқари, вилоят бўйича жами 2627 тонна тозалаш-саралаш,

791 тонна туксизлантириш, 1883 тонна уруғлик чигитларни дорилаш ишлари амалга оширилиб, мазкур технологик жараёнларда уруғлик чигитнинг сифат кўрсаткичлари инспекторлар ва Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш марказининг вилоят филиали мутахассислари томонидан доимий назорат қилиб борилди, - дейди “Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси бош инспектори Аббос Ризоқулов. - Дориланган уруғлик чигитларга мувофиқлик сертификати олиш учун Республика Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази ДУКнинг сертификатлаштириш лабораториясига жами 1960 тонна, шундан, 2021 йилда дориланган 1714 тонна ва ўтган йилдан ортиб қолган 246 тонна уруғлик чигитлар юборилиб, мувофиқлик сертификати олинди.

Ушбу йўналишларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси

 матбуот хизмати

Text to speech