Ру Ўз O`z En

#Ҳудудлардан_янгиликлар

27 Июнь 2024 1464

30 июнь "Ёшлар куни"ни муносабати билан тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 февралдаги «Ўзбекистон-2030» стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-37 сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда 30 июнь "Ёшлар куни"ни муносиб нишонлаш мақсадида, тизимда фаолият юритаётган ёшлар билан

"Раҳбар ва ёшлар учрашувлари"ни ташкил этиш белгиланган.

Шу муносабати билан, Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармасида барча таркибий тармоқ ҳамда туман бўлимлари меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ёш мутахассислар билан бошқарма бошлиғининг учрашуви бўлиб ўтди.

Унда бошқарма бошлиғи ёшлар учун яратилган кенг имкониятлар ҳамда фаолиятлари давомида риоя қилиши керак бўлган тавсияларини бериб ўтди. Ёш мутахассисларни қизиқтирган савол ва муаммоларини атрофлича эшитиб, зарур чоралар-тадбирлар кўриш таклифларини кўриб чиқди.

Учрашув якунида бошқарма бошлиғи барча ёш мутахассисларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, келгусида меҳнат фаолиятларига омад тилади

Text to speech