“Ўзагроинспекция”нинг Нуробод туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида жорий йилнинг 9 ойи давомида 76 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, 76 нафар механизаторларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 112-моддаси билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб 14 млн 294 минг сўм маблағ ундирилди.
Туманда январь-сентябрь ойларида 207 та техникалар рўйхатга олиниб, шундан 194 таси трактор, тиркама, ўзи юрар техника ва 13 таси қишлоқ хўжалиги машиналари агрегатларини ташкил этади.
Ўтган давр давомида 198 нафар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган техникаларга давлат рақам белгиси, 43 та пластик кўринишдаги техник паспорт, 18 та техник гувоҳномалар берилиб, 29 дона техника рўйхатдан, 3 дона техника ҳисобдан чиқарилди.
Бундан ташқари 84 нафар жисмоний шахсларга тракторчи-машинист гувоҳномалари берилди, 449 та трактор, тиркама, ўзи юрар техника ва ҚХМ, агрегатлари мажбурий техник кўрикдан ўтказилди.
Тумандаги барча қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши Инспекциянинг Нуробод туман бўлими томонидан доимий назоратга олинган.
Мамат Ўрунов, “Ўзагроинспекция”нинг Нуробод туман бўлими бошлиғи