Бугун -13 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Марказий аппарати ва Инспекциянинг Наманган вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Ҳукуматнинг 2020 йил 8 сентябрдаги “2021 йилда бошоқли дон етиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 546-сон қарорида белгиланган вазифалар бажарилиши юзасидан “Учқўрғон дон маҳсулотлари” АЖ га қарашли уруғлик дон қабул қилиш шахобчасига пресс-тур уюштирилди.
Тадбирда марказий ва маҳаллий ОАВ ларнинг 10 дан ортиқ вакилларига юқоридаги қарор асосида уруғлик донни сақлаш ва тарқатиш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилиб, ҳужжатлар билан танишиш имконияти яратилди.
Пресс-турда Инспекция вилоят бошқармаси бошлиғи Нўъмонжон Каримов, бошлиқ ўринбосари Илҳомжон Шодмонов ва бошқа масъул мутахассислар иштирок этишмоқда.
Оммавий ахборот воситалари учун ташкиллаштирилган тадбир давом этмоқда