Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 7 август 2023 йилдаги 146-сонли буйруғи ижроси ҳамда уруғлик пахта майдонларида апробация жараёнини сифатли ўтказилишини таьминлаш мақсадида, жорий йилнинг 10 август куни Жиззах вилояти Зафаробод тумани “Ёруғлик” фермер хўжалигида кўргазмали семинар Кенгаш ташкил этилди.
Семинар Кенгашда вилоят Қишлоқ хўжалик бошқармаси, вилоят “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДМ, “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси раҳбар ва ходимлари, пахтачилик туманлари қишлоқ хўжалик бўлимлари бошлиқлари, пахта тўқимачилик кластерлари, уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда апробация ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этишди.
Семинар иштирокчилари, вилоятдаги жами 276 та субьектлар томонидан 6140 гектар уруғлик пахта майдонларида дала апробация кўригини ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан ўзаро фикр алмашиб, келишиб олинди.
Бундан ташқари, вилоят “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДК мутахассислари томонидан уруғчилик субьектларига уруғлик етиштиришда қўйиладиган талаблар, дала кўригининг ўтказилиш тартиби ва вазифалари тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
Шунингдек, семинарда “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси томонидан апробация ишчи гуруҳ аъзолари, пахта тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари раҳбарларига, уруғлик пахта майдонларда апробация кўригининг ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси “Уруғчилик тўғрисида”ги ЎРҚ-521-сонли Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 641-сонли қарор талаблари асосида назоратга олиниши ҳамда уруғчилик соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига асосан амалга оширилишини таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.