Ру Ўз O`z En

Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ ёхуд сувдан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар

3 Декабрь 2021 1864

Самарқанд вилоятида 2022 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларини суғориш давомида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув истеъмоли тартибига риоя этилиши, сув исрофгарчилигини олдини олиш устидан “Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан назорат ўрнатилган.

Ўз навбатида, Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб келинмоқда. Ўтказилган назорат тадбирлари давомида сув истеъмоли талаблари бузилиши, сув исрофгарчилигига йўл қўйилиши сингари салбий ҳолатлар ҳам аниқланмоқда.

Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан жорий йил январь - ноябрь ойининг ўтган даври давомида 2625 марта назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 1100 та ҳолатда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилмаслик ҳолатлари аниқланди. Жумладан, 1516 та сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига огоҳлантиришлар берилди.

Аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари юзасидан 819 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, 252 та ёзма кўрсатмалар берилди.  қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан  40 та тақдимномалар берилди.

 Мисол учун, Жомбой туманидаги Н.Эсонтурдиев номли муқобил МТП ҳудудидаги "Ғалла-сабзавотчилик файз" фермер хўжалиги,  А.Навоий номли муқобил МТП ҳудудидаги "Қувондиқ Тошбой оталар даласи" фермер хўжалиги,  Булунғур тумани “Дўстлик” агрофирмаси ҳудудидаги “Олиш Холмонов”,  Иштихон тумани Равот қўрғони муқобил МТП ҳудудидаги “Асалчи Элдор”,  Каттакўрғон тумани М.СУЛТОНОВ номли муқобил МТП ҳудудидаги  “Шаҳобиддин Шахруз” фермер хўжаликлари томонидан ғалла майдонларини суғоришда сув исрофгарчилигига йўл қўйилганлиги аниқланган ҳамда мазкур ҳолатлар юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикасининг МЖтК тегишли моддаларига асосан ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилди.

Одилжон Шомуродов, “Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси катта инспектори

Text to speech