Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан 2024 йилнинг I чорагида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида

29 Май 2024 1507

МАЪЛУМОТ

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПҚ-4241-сон Қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Жорий йилнинг I чорагида қишлоқ хўжалиги соҳасида камчиликлар содир этилишининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида 21 462 та назорат тадбирлари ўтказилди.

Шундан, 3 954 та текширишлар давомида 1 921 та ҳолатда 284,2 млн сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди, 354 та материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга киритилди.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланилиши бўйича олиб борилган мониторингларда 679 та ҳолатда 166 гектар ер майдонларида қонунбузилишлар бўйича 98,1 млрд. сўм миқдорида қишлоқ хўжалигига етказилган зарар ҳисобланди.

Аниқланган ер қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тўпланган 413 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш прокуратура органларига киритилган.

 “Техникалар ҳисоби” тўғрисидаги маълумотлар алмашувида 6 турдаги ягона интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш учун “my.gov.uz” порталида мурожаат қилиш имконияти яратилди ва 15 та вазирлик идораларнинг ахборот тизимига интегрaция қилиниб, сўровларга электрон жавоблар берилиши йўлга қўйилди.

49,1 минг дона техникалар техник кўрикдан, 7,9 минг донаси давлат рўйхатидан ўтказилди. 20,1 минг дона техник паспорт, 2,9 минг дона техник гувоҳнома ва 8,1 минг дона давлат рақам белгиси ҳамда 6,7 минг дона тракторчи-машинист гувоҳномаси берилиб, 9,7 млрд.сўмлик давлат хизматлари кўрсатилган.

Жорий йилда 34 та субъектларнинг 807 гектар уруғлик ғалла майдонлари сифатсизлиги аниқланиб, яроқсиз уруғлик дон жамғарилиши олди олинди.

Доннинг табиий камайиш миқдори бўйича 2024 йилнинг январь-март ойида 5 минг тонна табиий йўқотиш миқдорини иқтисод қилинишига эришилди.

13 та корхоналардан 6 таси пахта техник чигитини қайта ишлайдиган ёғ-мой корхоналар фаолияти Қарор ва Фармон талабларига мувофиқлиги, 7 таси белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланиб, 14 та таъсир чоралари қўлланилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази томонидан жами 16,3 млрд. сўмлик сертификатлаш ва қўшимча хизматлар кўрсатилди.

33 нафар ходимларини давлат тилида иш юритишида саводхонлигини ошириш бўйича ўқитилди, шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш бўйича ходимларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш” бўйича 211 нафар ходимларнинг малакаси оширилди.

Инспекцияда рақамлаштириш ва электрон давлат хизматларини кўрсатиш кўламини кенгайтириш бўйича “uzagroin.uz” ахборот тизимини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан, “agrosert.uz” ахборот тизимини Солиқ қўмитаси билан интегрaция қилиниб, ишлар такомиллаштирилди;

“my.gov.uz” орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида қишлоқ хўжалиги техникаларини турган жойига бориб мобил техник кўрик жиҳозлари ёрдамида техник кўрикдан ўтказиш хизмати йўлга қўйилди.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ижроси юзасидан 2024 йил I чорагида “Ўзагроинспекция” марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимларига жами 235 та мурожаатлар кўриб чиқилган.

 Бундан ташқари 10 533 та жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинган.

Ўзагроинспексиянинг марказий аппарати томонидан 129 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан 120 таси оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, 4 таси ҳудудий бошқармаларда Пресс тур, 5 таси марказий аппаратда брифинг ва матбуот анжуманини ташкил этиш орқали амалга оширилган.

 

Қисқача ахборотим тугади эътиборинглар учун раҳмат.

Text to speech