Барча давлатлар сингари юртимизда ҳам бугунги кунда Озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб кундан- кунга ортиб бормоқда. Ушбу талабни бирдек қондириш ва аҳоли дастурхонини сифатли озиқ- овқат маҳсулотлари билан таъминлаш юзасидан бир қатор қарорлар қабул қилиниб, бу борада сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонининг ижросини ҳамда ҳукуматимиз томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш юзасидан белгиланган топшириқларига асосан асосий майдонларга эртаги экин сифатида картошка, сабзи, пиёз ва соя экинларини ўз вақтида экилишини назорати «Ўзагроинспекция»га юклатилган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 18 апрель куни Сирдарё вилоят ҳокимининг “Вилоят ҳудудларида соя экишни ташкил этиш тўғрисида”ги 163-9-0-Қ/22 сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сонли қарорида “Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши, Қишлоқ хўжалиги экинларини ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб жойлаштирилиши ҳамда экилиши, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши” устидан қатъий назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси асосий вазифаси этиб белгиланган.
Юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижросини таъминлаш мақсадида инспекциянинг Оқолтин тумани бўлими ходимлари томонидан доимий мониторинг тадбирлари ва ўрганишлар олиб борилмоқда. Бинобарин ўрганиш натижаларига кўра, туманда жами 600 гектар майдонга соя экини экиш белгиланган бўлиб, Ушбу майдонларда соянинг серҳосил ва тезпишар навларини экиш учун “Бобур Қишлоқ хўжалиги” МЧЖ томонидан 30 тонна «Нафис» нави уруғлари, шунингдек “Оқолтин АПК” УК кластери томонидан 2 тонна 200 «Бинафша» нави ҳамда 2 тонна 200 «Дурдона» навлари уруғлари олиб келинди. Жойларда соя экиш учун хар бир гектарига талаб этиладиган 60 кг уруғлик чигит ўз вақтида ва сифатли тайёрланиб етказилиши ҳамда 80 кг/га фосфорли ва 40 кг/га калийли минерал ўғитлар билан жадал суръатларда экилиши доимий назоратга олиниши натижасида бугунги кунда жами 576 гектар майдонда соя экиш ишлари сифатли амалга оширилиши таъминланди.
Тумандаги соя экилган майдонлардан 720 тонна соя дони етиштириш, хом ашёни қайта ишлаш ҳисобига эса аҳолига 130 тоннадан ортиқ соя ёғи ва540 тонна юқори озуқали соя шроти етказиб бериш режалаштирилмоқда.
"Ўзагроинспекция"нинг Оқолтин Туман бўлими томонида юқоридаги қарор ижросини таъминлаш юзасидан Соя экинининг ҳар бир ҳудудда белгиланган муддатда тўлиқ экилишини, агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши юзасидан мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарига мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдамлар берилиши таъминланмоқда.
Икромжон Олимжонов, "Ўзагроинспекция"нинг Оқолтин Туман бўлими “Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўбаси” инспектори