"Ўзагроинспекция" фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга кўра, Инспекция ходимларига қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлик сифати бўйича соҳада давлат сиёсатининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни назорат қилиш вазифаси юклатилган.
Қорақалпоғистон Республикаси туманларида 2022 йил ҳосили учун 1610 та фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 2250 гектар асосий майдонларига картошка экинларини экиш учун талаб этиладиган уруғликларининг, минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш материаллари ҳажмлари ҳамда талаб этиладиган маблағларининг ҳисоб-китоби ишлаб чиқилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган.
Ушбу майдонларни экиш учун талаб этиладиган 6000 тонна картошка уруғларини фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Россия Федерацияси, Покистон ва Қозоғистон Республикаларидан импорт қилиш белгиланган.
Бугунги кунда, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида тадбиркорлар томонидан 1000 тонна уруғлик картошка олиб келинган бўлиб, ушбу уруғлик картошкаларнинг ГОСТ-33996 талаби асосида сақланиши бўйича Инспекция ходимлари томонидан назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.
"Ўзагроинспекция" нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг Қонун талаблари асосида олиб борилиши кунлик назоратга олинган бўлиб, келгусида бу ишларни давом эттирилади.
И.Б.Бегжанов, Инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш” бўлими бош инспектори.