Ру Ўз O`z En

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига тегишли техниклар бўйича назорат тадбирлари ўтказилди

15 Сентябрь 2021 1957

Инспекциянинг 2021 йил II ярим йиллиги иш режасига мувофиқ, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси таркибидаги хўжалик субъектларида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати ва уларнинг эксплуатация қилиниши устидан ўрнатилган тартибда назорат тадбирлари ўтказилди. 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги 79 та хўжалик субъектлари балансида мавжуд жами 847 та, шундан 373 та ўзиюрар техникалар, 156 та тиркамалар ҳамда 318 та агрегат ва ускуналарнинг 241 таси, жумладан 33 та ўзиюрар техникалар, 33 та тиркамалар ҳамда 175 та агрегат ва ускуналардан давлат рўйхатидан ўтказилмасдан фойдаланиб келинаётгани аниқланган. Бу билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сон қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 7-банди талаблари бузилган.

Шунингдек, жами 6 та ҳолатда қишлоқ хўжалиги техникаларига масъул шахслар буйруқ билан тайинланмаганлиги, 13 та ҳолатда техника воситаларини сақлаш қоидаларининг бузилишига йўл қўйилганлиги, 52 та ҳолатда тракторчи-машинистларнинг бошқараётган техника воситалари уларнинг “тракторчи-машинист гувоҳномаси” тоифаларига мос эмаслиги, 91 та ҳолатда техникалардан фойдаланиш, уларни таъмирлаш, сервис хизмати кўрсатиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида техникалар яроқсиз ҳолга келтирилганлиги ҳамда 239 та техникалар йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказилмай фойдаланиб келинганлиги аниқланган.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича Қўмита тизимидаги хўжалик субъектларига 21 та ёзма кўрсатма, 14 та тақдимнома киритилиб, 77 нафар, шундан 26 нафар масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Юқоридаги аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш ва уларни бартараф этиш юзасидан Қўмитага ёзма тақдимнома киритилди.

 

"Ўзагроинспекция" нинг Техника ҳолатини назорат қилиш бошқармаси 

Text to speech