НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА "ЎЗАГРОИНСПEКЦИЯ БОҒИ" БАРПО ЭТИЛДИ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилоятига ташрифи давомида берилган устувор вазифалардан бири “Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманлари, қишлоқларида янги боғлар, сўлим хиёбонлар, яшил ҳудудлар ташкил этиш белгилаб берилган эди.
Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган.
Хусусан, ушбу топшириқ ижросини самарали ташкил этиш мақсадида, Инспекциянинг вилоят ҳамда туман бўлими ходимлари томонидан Кармана тумани «Қ.Рахимов» ҳудудидаги 1 гектардан зиёд ер майдони барпо этилиб, ушбу ер майдонида ҳар хил турдаги мевали кўчатлари экилиб, "Ўзагроинспекция боғи" барпо этилди.