1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг (ПҚ-2-сон, 10.11.2021) “Пахта хомашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорда 2022 йил ҳосилидан пахта етиштиришни ва йиғим-теримини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан молиялаштиришнинг тартиби жорий этилиши белгиланди:
Жумладан,
-пахта етиштириш ва йиғим-теримни имтиёзли молиялаштириш пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари орқали амалга оширилади;
-тижорат банклари томонидан Жамғарма ресурслари ҳисобидан қуйидагилар учун имтиёзли кредитлар ажратилади;
Пахта-тўқимачилик кластерларига пахта етиштириш учун-пахта хомашёси қийматининг 60 фоизигача миқдорда йиллик 10 фоиз ставкада 24 ойга, шу жумладан 18 ойлик имтиёзли давр ва 19-ойдан бошлаб сўнгги 6 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;
Элита уруғчилик хўжаликларига пахта етиштириш учун-пахта қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада 14 ойга;
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликларига пахта йиғим-теримни молиялаштириш учун пахта қийматининг 20 фоизигача миқдорда йиллик 10 фоиз 12 ойга, 3 ойлик имтиёзли давр билан.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар минерал ўғит, ёқилғи-мойлаш, техникага оид масалалар, уларни импорт қилишни мустақил ҳал қилади, бунга ҳар қандай тарзда аралашиш тақиқланади.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг (ПҚ-6-сон, 11.11.2021й) “Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, давлат туман(шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасалари учун Молия вазирлиги талабномаларига асосан 2021-2022 йилларда 100 млн АҚШ долларигача эквивалентдаги миллий валютада кредит маблағлари ажратилади. Бунда, ушбу маблағлар талабномалар тақдим этилган санадан бошлаб 3 йил муддатгача берилади.
Шунга кўра, маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган талабномаларига ҳамда белгиланган ҳамда белгиланган ставкага кўра қайтариш шарти билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга уларга бюджет ссудаси сифатида ажратилади.
Ҳар бир ҳудуд ва муассаса кесимида тиббий ускуналарга бўлган эҳтиёж аниқланиб, тегишли рўйхатга асосан тиббий ускуналар харид қилинади. Тиббий ускуналарни харид қилиш бўйича техник топшириқлар ва тендер ҳужжатлари “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда комплекс экспертизадан ўтказилади. Қарорга кўра, ҳокимликлар ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари мутахассисларининг етакчи хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириш мақсадида Марказда комплекс экспертизадан ўтказиш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг (ПҚ-10-сон, 15.11.2021й) “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2022 йилдан экишга тавсия этилган буғдой навлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мустақил жойлаштирилади.
2022-2024 йилларда кластерлар ва фермерлар етиштирган ҳосилининг ғалла экилган ҳар гектар майдон ҳисобидан ўртача 2,5 тоннадан буғдойни эркин биржа савдолари орқали, қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилади.
Ҳар йили 1 августгача буғдойнинг келгуси йил ҳосили учун кутилаётган индикатив нарх ОАВда эълон қилинади.
Давлат бошқаруви органлари, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига
-имтиёзли кредитлардан фойдаланиш йўналишларига аралашиш;
-буғдойни сотиш, шартномалар тузиш, республика ҳудудлари ўртасидаги ички ташувларга аралашиш;
-ғаллачилик кластерларига чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа йўналишларни қўшиш тўғрисида ёзма ёки оғзаки тартибда кўрсатма бериш тақиқланади.
Шунингдек, 2021-2022 йилларда “Ўздонмаҳсулот”АК тизимидаги дон корхоналари тадбиркорларга сотилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-728-сон, 15.11.2021)
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонунга кўра, қуйидаги ерлар хусусийлаштирилиши мумкин:
-юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар;
-фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар;
-хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар
-бўш турган ерлар.
Ер участкалари қўйидаги шаклларда хусусийлаштирилади:
-умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида бўлган ерни сотиб олиш;
-ерни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш.
Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар Давлат бюджетига йўналтирилади.
Хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланадиган ҳолатлар:
-хусусийлаштириш учун асос мавжуд эмаслиги;
-ерга нисбатан тугалланмаган суд ишларининг мавжудлиги
-ерда жойлашган кўчмас мулкка қўйилган тақиқнинг ёки внинг мавжудлиги;
-аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти лойиҳаларида хусусийлаштиришга монелик қиладиган маълумотларни мавжудлиги;
-давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор мавжудлиги;
-хусусийлаштирилган ер участкасини сотишга ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказишга нисбатан тақиқнинг мавжудлиги;
-аризада нотўғри, бир-бирига зид бўлган ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказишга нисбатан тақиқнинг мавжудлиги;
-хусусийлаштириладиган ер пули тўланмаганлигилар хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ерга ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилганда ер давлат ва жамият эҳтиёжлари учун сотиб олинганда; ер реквизия қилинганлар Каби ҳолатларда хусусийлаштирилган ерни мулкдордан олиб қўйиш мумкинлиги белгиланди.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг (ПФ-14-сон, 16.11.2021й) “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирларим тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармон билан Пахта-тўқимачилик кластерларини фаолиятини мувофиқлаштириш республикаси комиссияси тасдиқланди. Комиссия пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш учун аризаларни кўриб чиқади. Кластерлар комиссияси хулосасига асосан Ҳукумат қарори билан ташкил қилинади ва талабгор билан ўттиз йилга битим тузилади.
Битим қуйидаги ҳолатларда фақатгина суд тартибида бекор қилинади:
-томонларнинг бири қарши бўлганида;
-битимдаги мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганида;
-қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг учдан икки қисми кластерлар томонидан шартнома шартлари 3 йил бажарилмаганлигига оид мурожаатлари бўлганда.
Кластер ташкил қилишда етиштириладиган ёки сотиб олинадиган пахтанинг камида 50 фоизини ўзида қайта ишлаш қуввати бўлган талабгорга устунлик берилади.
Кластерларнинг йиллик пахта ҳажми 30 минг тоннадан кўп бўлганда аудит ўтказишга халқаро аудиторлар жалб қилинади.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (689-сон,17.11.2021 й.) “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Низомга мувофиқ, геном бўйича давлат рўйхати ИИВнинг Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан юритилади.
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш- биологик материалдан фойдаланиш, одамнинг шахсини таниб олинмаган мурдани аниқлаш учун геномга оид ахборотга ишлов бериш билан боғлиқ фаолият.
Мажбурий рўйхатга олинадиганлар:
-оғир ва ўта оғир жиноят, жинсий эркинликга қарши жиноят, 16 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилиш ва уларга уятсиз ҳаракатлар қилиш билан боғлиқ жиноят содир қилганлар;
-оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида жалб қилинганлар;
-терговга қадар текширув, суриштирув дастлабки тергов жараёнида биологик материал олинган аниқланмаган шахслар;
-таниб олинмаган мурдалар
Жазони ижро этиш муассасалари ва пробация хизмати геном бўйича мажбурий рўйхатга олинадиган шахслар рўйхатини шакллантиради.
Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш фуқароларнинг ёзма аризасига кўра пуллик амалга оширилади.
Мазкур тартиб 2023 йил 1 январдан кучга киради.