Ру Ўз O`z En

Ўтган ой давомида сувдан фойдаланишда 1 ярим мингга яқин камчиликларга йўл қўйилган

4 Февраль 2021 1871

Маълумки, сувга доир муносабатлар “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда унга мувофиқ чиқариладиган сув тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган бўлиб, жойларда қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун амалга оширилаётган сувга доир муносабатларда мазкур тартиб талабларига риоя этилаётганлиги “Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан ўрганилиб келинмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг январь ойида “Ўзагроинспекция” ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жойларда белгиланган тартибда ўтказилган ўрганишларда жами 1481 та ҳолатда камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди:

Сув хўжалиги тизим ташкилотлари ҳисобида бўлган ирригация тизимларида 138 та сув олиш жойларидаги сувни бошқариш воситалари, 92 та сув олиш жойларидаги сув ўлчаш воситалари носозлиги, 34 та сув олиш жойларида сувнинг ҳисоб-китоби журналлари юритилмаганлиги ҳамда 75 та сув олиш жойларида журналлар хатоликлар билан юритилганлиги аниқланди.

Мисол учун, Қорақалпоқ насос станцияси ва энергетика бошқармаси ҳисобидаги Кегейли туманида жойлашган “Махмуд боз”, Андижон вилоят насос станция ва энергетика бошқармаси ҳисобидаги Хўжаобод туманида жойлашган “Шахрихонсой”, Избоскан туманида жойлашган “Оламайдон” насос станцияларида, Жондор туман ирригация бўлими ҳисобидаги “Зарафшон” каналининг “Наврузобод”, Вобкент туман ирригация бўлими ҳисобидаги “Элоч” каналининг “Кумушкент”, Мирзаобод туман ирригация бўлими ҳисобидаги “Д-3” каналининг “ПК-00-25”, “ПК-30-35”, Оқолтин туман ирригация бўлими ҳисобидаги “П-Р-4” каналининг “ПК-00-15”, “ПК-25-40”, Музработ туман ирригация бўлими ҳисобидаги “Р-9” каналининг “Р-9” ва “Р-5” каналидаги “Р-5” сув олиш жойларида сувнинг ҳисоб-китоби журналлари юритилмаган.

Бундан ташқари, Сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан 336 та сув олиш жойлари сувни бошқариш, 284 та сув олиш жойлари сув ўлчаш воситалари билан жиҳозланмаган. 224 та сув олиш жойларида сувнинг ҳисоб-китоби юритилмаганлиги, 299 та ҳолатда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари ўртасида сув истеъмоли бўйича шартномлар тузилмаганлиги аниқланди.

Ўрганишларда аниқланган камчиликлар юзасидан “Ўзагроинспекция” ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ваколати доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан 185 та (63,4 млн.сўм) маъмурий, 116 та (80,8 млн.сўм) жарима санкциялар қўлланилди. 77 та ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқишлик учун тўпланган ҳужжатлар судларга киритилиши таъминланди.

Ўз навбатида, тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида 203 та ёзма кўрсатма ва тақдимномалар киритилди.

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлик содир этилишини эрта олдини олиш мақсадида 920 та сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига расман огоҳлантиришлар берилди.

Бугунги кунда назорат тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилиб келинмоқда.

 

"Ўзагроинспекция" нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув

ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

Text to speech