Инспекция бошлиғининг 2022-йил 12майдаги И-32 сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 19 май куни спортнинг стол тенниси бўйича “Инспекция бошлиғи кубоги 2022” мусобақасининг туман босқичи, 23 майда ҳудудий босқич - Инспекция марказий аппарати ва Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази учун мусобақалар ташкил этилди.
Туман босқичида жами 757 нафар ходим иштирок этиб, ғолиблар ҳудудий босқич учун йўлланма олдилар.
Иккинчи босқичда жами 175 нафар иштирокчилар республика босқичи учун беллашдилар.
Эслатиб ўтамиз, республика босқичи жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистон стол тенниси Федерацияси билан ҳамкорликда ўтказилади.
Ташкил этилаётган бу каби мусобақалар инсонда бирдамлик, бир-бирини тушуниш, соғлом рақобатга киришиш каби хусусиятларни ривожлантиради.Давлат хизматчиларининг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиши самарали меҳнат фаолиятини олиб боришида ҳам муҳим ҳисобланади.
Мусобақалардан фотолавҳалар