"Ўзагроинспекция" фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, "Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига асосан бугунги кунда Инспекциянинг Техникалар ҳолатини назорат қилиш бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2022 йил ўтган 9 ойи давомида Инспекция томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: 34 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Жорий йилда ишлаб чиқарилган жами 2 316 та янги замонавий қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари давлат рўйхатидан ўтказилди, жумладан, ушбу техникаларни 1543 та қишлоқ хўжалиги, 222 та мелиорация ва 551 таси йўл қурилиш техникалари ташкил этади.
Давлат рўйхатига олинган техникаларга 34 мингдан ортиқ техник паспорт ва техник гувоҳнома ҳамда 25 мингдан ортиқ давлат рақам белгиси расмийлаштириб берилди.
Қоғозбозликни камайтириш ҳамда маълумотларни онлайн реал вақт режимида узатилишини таъминлаш мақсадида, Инспекциянинг “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларининг электрон ҳисоби” ахборот тизими 8 та вазирлик ва идоралар билан интеграция қилинди.
Бунинг натижасида Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш учун “E-auksion” электрон савдо платформаси ҳамда лойиҳа қидирув ва қурилиш ташкилотлари рейтингларини белгиловчи “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимларига қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари ва уларнинг мулк эгалари тўғрисида маълумотлар инсон фактори аралашмаган ҳолда, онлайн реал вақт режимида электрон равишда узатилиши йўлга қўйилди.
Қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник кўрикдан ўтказишда Янги мобил хизмат йўлга қўйилди. Яъни техника эгаларининг мурожаатлари асосида, техникани турган жойига чиққан ҳолда, замонавий техник кўрик жиҳозлари ёрдамида техник кўрикдан ўтказиш хизмати йўлга қўйилди.
Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари мулк эгаларига техник кўрик муддати келганлигини ҳабардор этиш мақсадида “СМС хабарнома” дастури ишга туширилди.
Буларнинг натижасида 184 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари техник кўрикдан ўтказилди.
"Ўзагроинспекция" ва тегишли масъул идоралар билан биргаликда худудларда ишсиз ёшларни касбга йўналтириш мақсадида, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш хуқуқини берувчи тракторчи-машинистликка тайёрлаш бўйича ишлар бошлаб юборилди.
Республика бўйича 229 та Тракторчи машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланадиган таълим муассасаларини моддий-техник ва ўқув методик базаси кўрикдан ўтказилди.
Кўрик натижасида аниқланган камчиликларни жойида бартараф этилиб, 229 та Тракторчи машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланадиган таълим муассасалари Ўзагроинспекция томонидан тракторчи-машинистлар тайёрлайдиган таълим муассасалари ҳисобига олинди.
Ушбу таълим муассасаларида бугунги кун ҳолатига 3 926 та талаба ўқишни якунлаган бўлса, 11 201 та талаба ўқишни давом эттирмоқда ва уларнинг ўқув жараёни электрон кузатиб борилмоқда.
Энг этиборли жиҳати тракторчи-машинист гувохномаси учун 92 та қизлар таълим муассасаларида ўқишни давом эттирмоқда.
Тракторчи-машинистларни тайёрлаш сохасида шаффофликни ҳамда рақамли технологияларни қўллаш мақсадида, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини бошқариш хуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаси бериш ахборот тизим ишлаб чиқилиб, ишга туширилди.
Ушбу дастурда:
- Тракторчи-машинистлар тайёрлайдиган ўқув муассасаларида ўқиётган талабаларнинг электрон рўйхати ҳамда ўқиш якуни бўйича уларнинг натижаларини онлайн юритиш;
- инспекция томонидан ўтказиладиган назарий имтихонларни инсон фактори аралашмаган ҳолда электрон тарзда олиш;
- назарий ва амалий имтиҳонлардан мувофаққиятли ўтган фуқароларга янги намунадаги пластик шаклдаги тракторчи-машинист гувохномаси бериш;
- республика бўйича тракторчи-машинист гувохномаси олганларнинг электрон базасини шакллантириш имкониятлари яратилди
Шу йилнинг ўтган даври мобайнида жами 22 791 та фуқароларга тракторчи-машинист гувоҳномаси расмийлаштириб берилди, шундан 12 778 та эски намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномаси янги намунадаги тракторчи-машинист гувохномасига алмаштириб берилди.
Умуман олганда, сохани рақамлаштириш орқали электрон маълумот алмашинишни жадаллаштириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатишсифатини ошириш, шунингдек ёшларни тракторчи-машинист касбини эгаллаши бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.
А.Мирзааҳмедов, Инспекциянинг Техникалар ҳолатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи