Ру Ўз O`z En

“Ўзагроинспекция” томонидан жорий йил август-сентябрь ойларида асосий майдонларда экиладиган пиёз ва саримсоқпиёз экинларининг мавжуд ҳамда етишмайдиган уруғликлар таҳлил қилинди.

6 Август 2021 2114

 “Ўзагроинспекциянинг вилоят ва туман бўлимларининг уруғчиликни назорат қилиш соҳаси инспекторлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисидаги 121-сонли қарорининг 3-иловаси ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йил ҳосили учун август-сентябрь ойларида асосий майдонларда экиладиган пиёз ва саримсоқпиёз экинлари уруғликларини мавжудлиги ҳамда етишмайдиган қисмини аниқлаш, етишмайдиган уруғликларни импорт қилиш чораларини кўрилиши бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан олиб борилаётган ишлар назорат қилиб борилмоқда.

Шунингдек, жорий йил август-сентябрь ойларида асосий майдонларда экиш учун жами 15 минг 475 гектар майдонларда пиёз ва саримсоқпиёз экинлари шундан, 8 минг 753 гектар пиёз ва 6 минг 722 гектар саримсоқпиёз экилиши режалаштирилган. Бунга жами 8 минг 843 тонна уруғлик талаб этилиши ҳисоб китоб қилинган.

Ўзагроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари инспекторлари томонидан уруғликларнинг мавжудлиги ва уларнинг сақланиш ҳолатлари қисқа муддатда ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар натижаларига кўра, бугунги кунда, Республика бўйича жами 8 минг 375 тонна уруғликлар мавжуд эканлиги ҳамда талаб этиладиган уруғлик миқдорига нисбатан 468 тонна, шундан, 4,5 тонна пиёз ва 463 тонна саримсоқпиёз уруғликлари етишмаслиги маълум бўлди.

Жумладан, Жиззах вилоятида 3 тонна пиёз ва 353 тонна саримсоқпиёз, Тошкент вилоятида 1 тонна пиёз ва 111 тонна саримсоқпиёз уруғликлари етишмаслиги аниқланиб, экиш ишларига масъул бўлган масъулларга тегишли огоҳлантиришлар киритилиши таъминланди.

Бундан ташқари, “Ўзагроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари инспекторлари томонидан экиш мавсуми давомида фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига сифатли уруғликларни ўз муддатида етказиб берилиши ҳамда тўлиқ экилиши доимий назорат қилиб борилади.

 

 Ўзагроинспекция” катта инспектори

З.Исматов

Text to speech