2023 йил ҳосилидан жамғарилган буғдой донни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сифатини назорат қилиш соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш ва бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан "Ўзагроинспекция" ва унинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ корхонасига Пресс-тур ташкил қилинди.
Пресс-турда "Ўзагроинспекция" мутахассислари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
Мазкур Пресс-турдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикасида дон йўналиши соҳасида қабул қилинган норматив-ҳужжатларга амал қилиниши ва ва дон ва ун маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ корхонаси фаолияти мисолида амалга оширилаётган ишлар мазмун моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишдан иборатдир.
Тадбир иштирокчилари дастлаб “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ корхонаси фаолиятини яқиндан ўргандилар. Сўнгра корхона элеваторида жамғарилган 2023 -йил ҳосилидан олинган буғдой донинг сифати, ун чиқиши ва новвойлик хусусиятини ўрганиш бўйича лабораторияда амалга оширилаётган таҳлил жараёнларига бевосита гувоҳ бўлдилар.
2023 йил ғалла ҳосилидан Тошкент вилояти бўйича жами 267.000 тонна буғдой дони қабул қилинган бўлиб, шундан 132.000 тоннаси жамғарма ҳисобига, 109.300 тоннаси вақтинчалик сақлов ҳамда 25.700 тоннаси уруғлик дон ҳисобига қабул қилинган.
Шулардан очиқ майдонларга жами 204.268 тонна, дон қабул қилиш шохобчалардаги ёпиқ сиғимларга 68.745 тонна, корхона элеваторларига 113.604 тонна ҳамда махсус майдонларга 12.450 тонна буғдой донлари киритилиши Инспекция томонидан назорат қилиб борилмоқда.
Жорий йилнинг шу кунига қадар вилоятдаги мавжуд донни қайта ишлаш корхоналари томонидан 89. 188 тонна ун ишлаб чиқарилиши назоратга олинган.
2023 йил ғалла ҳосилидан Республика бўйича 2 млн. 451 минг 612 тонна дон жамғарилган бўлиб, шундан 1 млн. 306 минг 890 тоннаси жамғарма ҳисобига, 1 млн. 144 минг 722 тонна дон вақтинча сақлаш учун қабул қилинди.
Бугунги кунда Республикамизда 43 та дон қабул қилиш корхонаси ва унинг 8 та филиали ҳамда 114 та дон қабул қилиш шохобчалари фаолият олиб бормоқда. Мазкур дон корхоналари, филиал ва дон қабул қилиш шохобчаларида сақланаётган буғдой дони ва улардан қайта ишланган маҳсулотларни сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилигини олдини олиш бўйича ташкил қилинган ишлар "Ўзагроинспекция" томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда
“Ўзагроинспекция” Ахборот хизмати