Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига йўллаган Мурожаатномаси ҳамда Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан: Инспекциянинг марказий аппарати ва қуйи тизимларида коррупцияга қарши курашишнинг самарали тадбирларини қўллаш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг январь-март ойларида Инспекция томонидан "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги дон корхоналарига қарашли “Андижондонмаҳсулотлари” АЖ га қарашли “Балиқчи” ва “Избоскан, “Қўқондонмаҳсулотлари” АЖга қарашли “Рапқон” дон қабул қилиш шахобчаларида якунланган дон партияларига тузилган 30-шакл тозалов далолатномаларида доннинг табиий камайиши прогноз кўрсаткичидан юқорилиги аниқланган. Йиғилган ҳужжатлар қонуний хулоса бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим қилинди.
К. Ахмедов, Дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи