Ру Ўз O`z En

ПАХТА-2021: ХОРАЗМДА ТЕХНИКАЛАР ОХИРГИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

6 Сентябрь 2021 1899

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги “2021 йил пахта ҳосилини уюшқоқлик билан нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифалар тўғрисида”ги 153-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Хоразм вилоятида пахта теримида қатнашадиган (1284 та транспорт тракторлари, 2824 та тиркамалар) қишлоқ хўжалиги техникаларини 3 кунлик муддатда техник кўрикдан ўтказиш ишлари бошланди. 

Бунда «Ўзагроинспекция» инспекторлари томонидан,

- ташиш техникалари «глушител»идан учқун чиқмаслиги учун белгиланган тартибда олов сўндиргичлар ўрнатилганлигига;

- ташиш техникасига тиркамаларни улагич билан биргаликда махсус занжирлар тақилганлигига;

- трактор тиркамалари белгиланган тартибда кечаси юриши учун мослаштирилган ёритиш чироқлари ҳамда меъёр бўйича белгиланган нур қайтаргичлар ўрнатилганлигига;

- трактор тиркамаси сеткаларининг бутунлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

ҲУРМАТЛИ ФEРМEР ВА МEХАНИЗАТОРЛАР

Ушбу жараёнларда фаол иштирок қилишингизни ва техникаларни соз ҳолатга келтирилишини таъминлашингизни сўраймиз.

Техник кўрик натижасида аниқланган ҳар бир камчилик жойида бартараф этилиб, келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олиш мақсадида носоз техникалардан фойдаланаётган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини маълум қиламиз.

Text to speech