Ру Ўз O`z En

Пастдарғомда сувдан ноқонуний фойдаланганларга нисбатан чора кўрилди

11 Февраль 2022 1650

“Ўзагроинспекция”нинг Пастдарғом туман бўлими томонидан белгиланган тартибда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатларига нисбатан тегишли таъсир чоралари кўрилди.

Хусусан, “Дарғом” ирригация тизими бошқармаси (ИТБ) ҳисобидаги “КРС” каналининг Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтган қисми ўрганилганда қуйидаги ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Жумладан, “КРС” каналини ПК+92+00 қисмида ноқонуний насос агрегати ўрнатиб сув олиб келганлик ҳолати юзасидан “Жасур Сардор боғлари” номли фермер хўжалигида 2022 йил 31 январидан – 11 февралига қадар ўтказилган текширув натижасига кўра, фермер хўжалиги раисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 74 – моддаси 2 – қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги аниқланиб, аниқланган ҳолатлар бўйича маъмурий ва молиявий ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда қонуний чора кўришлик учун Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судига юборилди.

Шунингдек, мониторинг давомида “КРС” каналида очиб олинган 2 та ноқонуний сув олиш жойи бартараф этилди. Ушбу ноқонуний сув олиш жойларидан фуқароларга ўзбошимчалик билан сув ресурслари етказиб берганлик ҳолати юзасидан “Дарғом” ИТБни масъул мансабдор шахслари маъмурий жаримага тортилди.

Ўз навбатида, “КРС” каналининг “Дўстлик-3” қисмида “Бахор” маҳалласида яшовчи фуқаролар А.Л. ва Р.Х. лар томонидан  ноқонуний равишда қувур орқали сув олиб ўзига тегишли шахсий томорқасини суғориб келганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан Пастдарғомлик ушбу фуқаролар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 74 - моддаси  2 - қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд, деб топилиб, мазкур модда билан маъмурий жаримага тортилди.

Бугунги кунда, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши юзасидан белгиланган тартибда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Латиф Бойқобилов, Инспекциянинг Пастдарғом туман бўлими катта инспектори:       

 

Text to speech