Самарқандлик кўпни кўрган, тажрибали деҳқонлар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришда сувдан оқилона ва самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Айниқса, жорий йилида сув тақчиллигини юмшатиш мақсадида, сув тежамкор технологияларни жорий этиш юзасидан қатор ибратли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
2021 йили Самарқанд вилоятида 29 минг 129 гектар ер майдонида сув тежамкор ускуналар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, шунинг 19 минг 146 гектари томчилатиб, 183 гектар ёмғирлатиб суғорилади.
Соҳага оид қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг Пастдарғом тумани бўлими ходимлари томонидан кенг қамровли назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўтказилаётган мониторинг-таҳлиллар давомида, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришда сув етказиб берувчи ташкилотлар, сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, кластер ташкилотлари ва бошқа сув истеъмолчиларининг сув олиш жойларида юритилаётган сувнинг ҳисобот журналлари юритилиши, сувдан оқилона фойдаланиш, сув истеъмоли талабларига қатъий риоя этилиши сингари масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2021 йилнинг январь-май ойларида “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли Тартиби”га риоя этилишини таъминлаш бўйича белгиланган тартибда жами 152 та назорат тадбири ўтказилди ҳамда аниқланган 42 та қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 7,8 млн.сўмлик 26 та маъмурий жарима, 23,4 млн. сўмлик 6 та молиявий жарима санкциялари қўлланилди. 6 та материаллар тегишлилиги бўйича кўриб чиқишлик учун Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга киритилди. Бошқа аниқланган камчиликлар юзасидан 12 та ёзма кўрсатма ва тақдимномалар ҳамда 90 та огоҳлантиришлар берилди.
Жумладан, туманнинг “Мирзо Улуғбек” ҳудудидаги “Ўтарчи” фермер хўжалиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида“ги 82-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларини бузиб, яъни туман СИУ билан сувдан фойдаланиш юзасидан шартнома тузмасдан сув истеъмол қилганлиги ҳолати аниқланди. Мазкур фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 74-моддаси 2-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, Пастдарғом тумани судининг қарорига асосан, 6,1 млн.сўмлик молиявий жарима санкция қўлланилди.
Шунингдек ушбу ҳудудидаги “Ғолибжон Мамашукуров” номли фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан 8,9 млн.сўмлик, “Жониқул Юсупов” ҳудудидаги “Улуғбек Замини пахта даласи” фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 74-моддаси 2-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди ва тегишлиги бўйича судга юборилиши таъминланди.
Бугунги кунда назорат тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилиб келинмоқда.
л.Бойқобилов, “Ўзагроинспекция”нинг Пастдарғом туман
бўлими катта инспектори
“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати