Ру Ўз O`z En

ПАХТА ТЕРИМИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ - ДАВР ТАЛАБИ

29 Сентябрь 2021 1882

Пахтачилик учун ўтган йилларга нисбатан бир мунча мураккаб келган бу йилги мавсумда ҳосилни пахта териш машиналарида йиғиштириб олиш ҳар йилгиданда катта аҳамиятга эга.

«Машина терими – ишнинг унуми» дея бекорга айтилмаган, Айниқса ҳозирги пандемия шароитида касалликнинг тарқалиши олдини олишда, теримчилар учун сарфланадиган озиқ-овқат, ётоқ жой, транспорт ва бошқа харажатларининг иқтисод қилинишида терим машиналаридан фойдаланишнинг нечоғли афзаллиги яққол кўринади.

Бу йил Наманган, Андижон, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида пахта теришда машиналардан фаол фойдаланилмоқда. 

Жорий йил пахта терими мавсумига пахта териш машиналари парки янада янгиланди ва бугунги кунга теримда қатнашиши режалаштирилган 1 минг 93 та машиналарнинг 939 тасини ёки 86 фоизини охирги икки йилда харид қилинганлари ташкил этади.

Мавсумда ҳар бир терим машинасининг бенуқсон ишлашини, улардан унумли фойдаланишни таъминлаш учун «Ўзагроинспекция» туман бўлимлари техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш инспекторлари томонидан мавсум олдидан уларнинг созлиги тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди ва махсус комиссиялар томонидан қабул қилиб олинди.

Бугун республикада пахта терими авж палласига кирди ва бирламчи натижалар заҳматкаш деҳқонларимиз мўл ҳосил яратганини кўрсатмоқда.

Етиштирилган пахта ҳосилини ёғин-сочин кунларга қолдирмасдан тез ва сифатли қилиб йиғиштириб олиш ва юқори навларга сотишни ният қилган хўжаликлар ҳосилни машиналар ёрдамида териб олишга катта эътибор қаратмоқдалар.

Мисол учун, Жиззах вилоятида 372 та пахта териш машиналари ёрдамида кунига ўртача 2 минг 250 га майдондан 8 минг 630 тонна ёки битта юқори унумли машина билан ўртача 31 тоннадан, Тошкент вилоятида  95 та машина билан кунига 665 гектардан 2 минг 740 тонна ёки битта машина билан ўртача 29 тоннадан пахта териб олинмоқда.

Худди шундай, Самарқанд вилоятида битта юқори унумли пахта териш машинаси билан ўртача 26 тонна, Наманганда 19 тонна ва Андижонда 18,5 тоннадан пахта ҳосили териб олинмоқда. Шунингдек, Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги “АПК Бўка” УКга тегишли Кейс 630 русумли 6 қаторли машиналарнинг ҳар бири билан кунига ўртача 40-50 тоннадан, Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида 4 қаторли Жон ДирПастдарғом туманида  TZST-CE220 русумли пахта териш машиналарида кунига 35-40 тоннадан, Дўстлик туманидаги Кейс 2022 русумли машиналарда кунига 20-25 тоннадан тоза ва сифатли пахта хом-ашёси териб олинмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, машина теримининг афзаллиги нафақат иқтисодий, балки ижтимоий кўрсаткичлар ва натижаларда ҳам ўзини намоён этади. Иш унумдорлигига қараб, битта машинани бошқараётган 2 нафар механик-ҳайдовчи 300-500 ёрдамчи теримчининг ишини бажаради. Энг муҳими, пахта ҳосили тез йиғиб-териб олинади, кузги шудгор мақбул муддатларда сифатли бажарилади ҳамда бошоқли дон экинларини эрта муддатларда экиб, бир текис, қийғос кўкартириб олишга эришилади.

Инспекциянинг Техникалар ҳолатини назорат қилиў бошқармаси

Text to speech