Ру Ўз O`z En

Пайариқ туманидаги айрим фермер хўжалиги далаларида камчиликлар аниқланди

15 Июль 2021 2530

Жорий йилда Самарқанд вилоятида 75 минг 356 гектар майдонда ғўза парвариш қилинмоқда. Шунинг 12 минг 459 гектари ёки 17 фоизи Пайариқ тумани ҳиссасига тўғри келади.

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, ғўза майдонларининг 6 минг 687 гектарида 3-4 тадан,  5 минг 139 гектарида 5-6 тадан, 633 гектарида 7-8 тадан кўсак шаклланган бўлиб, мавжуд 218 та культиваторлар билан бир кунда 1 минг 242 гектарда ғўзаларга сифатли ишлов берилиб, 460 гектар ғўза майдонлари шарбат билан суғорилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилояти бошқармаси ва Пайариқ туман бўлими инспекторлари томонидан ғўза парваришида барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиш бўйича мониторинг ва назорат тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида, Пайариқ туманида 250 гектар майдонда ғўза ривождан орқада эканлиги, 110 гектар майдонлар мавсум бошидан буён суғорилмаганлиги, 350 гектар майдонлар бегона ўтлардан тозаланмаганлиги, 450 гектар майдонда культивация сифатсиз ўтказилганлиги, 300 гектар майдонлар ўргимчаккана билан зарарлангани аниқланди.

Жумладан, Пайариқ туманидаги “Айнураой” фермер хўжалиги 15 гектарда сифатсиз культивация ўтказилганлиги, “Тожиев Комил даласи” фермер хўжалиги 11 гектар, “Эгамбердиев Юсуф” фермер хўжалиги 14 гектар майдони бегона ўтдан тозаланмаганлиги, “Баҳодир пахта даласи” фермер хўжалиги 6 гектар, “Зарафшон саховатли диёри” фермер хўжалиги 8 гектар ўргимчаккана билан зарарланган майдонлари бўйича мавжуд камчиликлар аниқланиб, уларни жойида бартараф этиш ва келгусида ушбу камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан зарурий таъсир чоралари кўрилди.

Агроинспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати

Text to speech