Ру Ўз O`z En

Эллик минг гектар майдонга такрорий экин сифатида картошка экилади

10 Июнь 2024 1581

Республика ҳудудларида 2024-йил ҳосили учун барча тоифадаги хўжаликларнинг асосий майдонлари ва боғ қатор ораларига 202 минг 798 гектар картошка экини экилган бўлиб, ушбу экилган картошка майдонларидан 4 млн 110 минг 148 тонна картошка ҳосилини етиштириш ва йиғиштириб олиш бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилган.

Ҳисоб-китобларга кўра Республика бўйича 1 гектар картошка экилган майдондан ўртача 203 центнер ҳосилдорлик бўлиши кутилмоқда.

Республикада картошка экинидан юқори ҳосил олиш мақсадида, “Ўзагроинспекция” ходимлари ва Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари билан биргаликда истеъмол картошка ҳамда уруғлик картошка етиштириш бўйича тавсиянома ишлаб чиқилиб, инспекциянинг барча ҳудудий бошқармаларига етказилиб, ушбу тавсияномаларни туманлардаги барча картошка етиштирувчи субъектларга шахсан етказилиши “Ўзагроинспекция” томонидан назоратга олинди.

Мазкур тавсияномада картошка уруғлигининг морфологиясидан бошлаб, картошка навларини ҳар бир ҳудудларнинг тупроқ иқлим шароитларига мос келиши ва шу ҳудудлар учун давлат реестрига киритилганлиги, картошка навларининг таснифи, картошка экиладиган майдонларни тайёрлаш, уруғлик картошкаларни ундириш, картошка уруғлигини экиш меъёрлари, шунингдек картошка экилган майдонлардан юқори ҳосил олиш учун агротехник тадбирларни олиб борилиши, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантириш муддатлари ҳамда меъёрлари, картошка экилган майдонларда касаллик ва зараркундаларга қарши ишлов бериш, картошка ҳосилини йиғиштириб олиш ва сақлаш бўйича батафсил тавсиялар берилган.

2024-йилда ҳудудларда такрорий муддатларда экилиши режалаштирилаётган қарийб 45-50 минг гектар майдонлар учун 150 минг тоннага яқин уруғлик талаб этилади.

Экиш мавсуми давомида, мавжуд маҳаллий ва хорижий уруғлик картошкаларга мувофиқлик сертификати берилиши ҳамда фермер хўжаликлар, кластер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига белгиланган муддатларда етказиб берилиши, уруғлик картошка сақланаётган омборхоналарда уруғликларни белгиланган Давлат стандартлари талабларига риоя қилинган ҳолда сақланиши “Ўзагроинспекция” томонидан назорат қилиб борилади.

 

З. Исматов, "Ўзагроинспекция" бошқарма бош мутахассиси

Text to speech