Ру Ўз O`z En

Пресс тур: Самарқандда 90 минг гектардан ортиқ ер майдонида такрорий экинлар етиштирилмоқда

13 Сентябрь 2024 1120

Ички ва ташқи бозорни арзон ҳамда сифатли қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат маҳсулотлари билан етарли равишда таъминлаш борасида Самарқанд вилоятида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда

Қишлоқ хўжалиги экинларида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши мўл ҳосил етиштиришда муҳим аҳамиятга эга. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан Булунғур туманида ўтказилган пресс тур, ғалладан бўшаган ер майдонларида такрорий экинлар етиштирилиши ва агротехник тадбирларнинг ўтказилишига бағишланди.

Ўтказилган пресс-тур тадбирида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, ижтимоий тармоқлар блогерлари ва соҳа мутасаддилари иштирок этишди.

Дастлаб йиғилганларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланган асосий ер майдонлари билан бир қаторда ғалладан бўшаган ерларда етиштирилаётган такрорий       экинлар парваришида агротехника тадбирларнинг бажарилиши хусусида маълумот берилди.

Таъкидланишича, аҳоли ва ички, ташқи бозор талаб ва таклифидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ овқат маҳсулотларини етиштириш катта аҳамиятга эга.

Шу мақсадда вилоят туманларида 2024-йил ҳосили учун жами 90 минг 450 гектар  ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экинлар экилган. Шундан, 4 минг 52 гектар сабзавот, 15 минг гектар картошка, 35 минг 96 гектар дуккакли ва 36 минг 303 гектар озиқа экинлари парваришланиб, ушбу майдонлардан 478 минг 873 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш режалаштирилмоқда.

2024-йил ҳосили учун экилган такрорий майдонларда Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан 870 та назорат тадбирлари ўтказилган. бўлиб, аниқланган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 16 та тақдимнома киритилиб, деҳқон ва фермер хўжаликлари, кластер корхоналари раҳбарларига 624 та огоҳлантириш ҳамда 230 та ёзма кўрсатмалар берилди,-деди Агроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси бош мутахассиси Шахриддин Бутунов.

Булунғур туманида 2024-йил ҳосили учун жами 6 минг 70 гектар ғалладан бўшаган ер майдонига такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари экилган. Шундан, 282 гектар сабзавот, 4 минг 200 гектар картошка, 872 гектар дуккакли ва 716 гектар озиқа экинларини ташкил этади.

2024-йил ҳосили учун экилган такрорий майдонларда Инспекциянинг Булунғур туман бўлими томонидан доимий назорат тадбирлари олиб борилиб, бугунги кунда барча агротехник тадбирлари ўз вақтида ва сифатли равишда амалга оширилмоқда.

Ушбу йўналиш бўйича бўлим томонидан 182 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб аниқланган камчиликлар ўз вақтида ва сифатли тарзда бартараф этилмоқда.

Такрорий экинлар етиштиришдан кўзланган асосий мақсад, ғалладан бўшаган ер майдонларидан унумли фойдаланиб, ахоли фаровонлигини таъминлашдан иборат. 

 

Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси

Text to speech