“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси, Иштихон туман бўлими томонидан Қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигида янги татбиқ қилинаётган юқори унумли техника ва агрегатларидан фойдаланиш юзасидан “Пресс-тур” ташкил этилди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда соҳа ходимлари иштирок этган Пресс-тур давомида Иштихон туманидаги “Бешлик жавоҳири” ММТП ҳудудидаги “Мухтор Қобилов” фермер хўжалигида олиб борилаётган ер тайёрлаш ҳамда пахта экиш жараёни юзасидан маълумотлар берилди. Ушбу жараёнда бугунги кунда долзарб бўлиб бораётган сув тежовчи технологияларни жорий қилиш юзасидан фермер хўжалиги томонидан Республикамиз томонидан берилаётган имтиёзлардан фойдаланилган ҳолда субсидия асосида олинган “ЕРМАC” русумли Туркия давлатида ишлаб чиқарилаётган лазерли ер текислаш агрегатининг иш жараёни ўрганилди.
Шу билан биргаликда, фермер хўжалиги томонидан чигит экиш жараёнида юқори унумли пневматик “PlANTER-D4” русумли чигит экиш сеялкаси фаолияти ҳамда мутахассислар томонидан пневматик чигит экиш сеялкасининг бир қатор афзалликлари кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, иштирокчилар томонидан туманда 2024-йил ғалла ўрим мавсумида ҳамда пахта мавсумида иштирок этадиган қишлоқ хўжалиги техникалари, юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари, пахта териш машиналари ҳамда бошқа турдаги техникалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларини бериб боришди.
Бугунги кунда, Иштихон туманида 2024-йил ғалла ўрим-йиғим мавсумида 36 дона юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари иштирок этиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кун ушбу комбайнларни мавсумга тайёрлаш ишлари ҳамда таъмирлаш учун талаб этиладиган 1 млрд 360 млн сўм маблағлар тўлиқ ўзлаштирилган ва таъмирлаш ишлари якунига етказилган.
Шунингдек, 2024-йил пахта мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш ҳамда пахтани нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш мақсадида тумандаги 7 дона юқори унумли “John-Deere 9970” русумли пахта териш машиналари мавсумга шай ҳолатга келтирилган.
Бундан ташқари, иштирокчилар томонидан туманда пахтадан юқори ҳосил олиш мақсадида Хитойдан келтирилган янги навдаги туксизлантирилган чигитни Хитой технологиясига асосан 320 гектар майдондаги плёнка остига экилиши жараёнлари ўрганилди.