Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўзбошимчалик билан ўраб олиш-жавобгарликни келтириб чиқаради

5 Июль 2024 1441

"Ўзагроинспекция" томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни назорат қилиш бўйича мунтазам назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, “Ўзагроинспекциянинг Наманган вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги ерларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши ҳамда ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорларини аниқлаш шулар жумласидандир.

Назорат тадбирлари давомида, вилоят бошқармаси ходимлари томонидан, Поп тумани, М.Мирсултонов массиви хўжалик ер тузиш харитасининг 108қ-контуридан фуқаро Б. Э. қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда (уй-жой, нотурар жой, кўп йиллик дарахтзорлар, бошқалар учун) ер участкасини ажратиш тўғрисидаги туман ҳокимининг қарори ёки бошқа ҳужжатлари бўлмагани ҳолда, ўзига тегишли бўлган турар жой биносининг туташ қисмидан ўзбошимчалик билан тупроқ унумдорлиги жиҳатидан 46,3 бонитет баллга тенг бўлган 0,06 гектар суғориладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан уч томонлама бетон билан ўраб олиб, қурилиш ишларини амалга оширганлиги аниқланган. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги ерларига 39 млн 703 минг 603 сўм миқдорида зарар ҳисобланди.

Ушбу аниқланган ҳолат бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 25-майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўринини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 55-бандига мувофиқ, “Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорлари аниқланиб, белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилинади.

Ўзагроинспекциянинг Наманган вилоят бошқармаси

Text to speech